Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Тошкент, Нукус ва Ўзбекистон вилоятларининг маъмурий марказлари аҳолисига итларни кунига бир марта сайр қилдиришга рухсат берилди. Адлия вазирлигига ҳавола қилган ҳолда мухбиримиз маълум қилишича, мазкур қарор коронавируснинг тарқалишига қарши курашиш бўйича Республика махсус комиссияси томонидан қабул қилинган.
Уй ҳайвонларини сайр қилдиришда уйдан 100 метр масофага узоқлашиш мумкин.
Сўнгги маълумотларга кўра, Ўзбекистонда коронавирус билан касалланиш ҳолатлари 9 тага кўпайиб, 555тага етган.
Шу билан бирга карантинга қарамай, стоматология клиникалари аввалги тартибда ўз ишини давом эттиради.
Изоҳлар мавжуд емас