Ўзбекистонда кейинги 20 кун ичида нон яна  қимматлашди
Жамият

Ўзбекистонда кейинги 20 кун ичида нон яна қимматлашди

522

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Ўзбекистонда бугундан бошлаб кейинги 20 кун ичида шаклли нон нархи яна ошди. Бу ҳақида Batafsil.uz мухбири маълум қилмоқда.

Нархлар ошиши 200 сўмдан 300 сўмгача ташкил қилди. Пойтахтнинг йирик савдо тармоқларида нон 1600-1700 сўмни (илгари 1400-1600 сўм), бозорларда 1500-1600 сўм (илгари 1400 сўм)дан стилмоқда.

Охирги маротаба нон нархи 15 октябрда ошган эди. Ўшанда нон нархи 30 фоизга ошган эди.

Дўконларда сотилаётган ва биз учун одатий ҳисобланган шаклли нон тўлиқ маҳллий ундан тайёрланади. Бир килограмм ундан иккитадан ортиқ нон пишириш мумкин (шаклли нон вазни 600 граммга тенг).

Экспертларнинг айтишича, нон ҳар-бир оила дастурхонида асосий маҳсулот бўлганиги боис, бозор шароитида ҳам давлат унинг нархига маълум даражада таъсир кўрсатиши мақсадга мувофиқдир. Аммо бу учун чуқур таҳлил ва ҳисоб-китоб талаб этилади.

Шаклли нон нархининг ошмаслигини таъминлаш учун уни ишлаб чиқариш ва сотиш Ҳукумат томонидан 2020 йилнинг 1 июлига қадар ҚҚСдан   озод қилинган эди. Афсуски, бу чора натижа бермаганга ўхшайди.

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...