Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Ойша Жўраева вафот этди
Жамият

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Ойша Жўраева вафот этди

50

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Бугун, 24 март куни Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Ойша Жўраева 79 ёшида ҳаётдан кўз юмди. Актрисанинг яқинлари берган маълумотга кўра, санъаткор айнан ўз туғилган кунида вафот этган.

Ойша Жўраева 1947 йил 24 мартда Қирғизистоннинг Жалолобод вилоятида таваллуд топган. У ўз ижодий фаолиятини Қўқон театрида бошлаган ва кўп йиллар давомида ўзбек киноси ҳамда театри ривожига муносиб ҳисса қўшган.

Ойша Жўраева томошабинлар меҳрини қозонган ўнлаб бадиий фильмларда эсда қоларли ролларни ижро этган. Унинг иштирокидаги фильмлар ўзбек киноси хазинасидан жой олган.

Хусусан, "Мерос", "Жумбоқ", "Толиққан кўнгиллар", "Армонли дунё", "Бурч", "Жасур", "Нариги соҳилда қолган болалик", "Майсаранинг иши" кабилар шулар жумласидан.

Марҳуманинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирамиз.

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...