Загрузка
Загрузка
Ўзбекистонда хусусий корхоналарга  коронавирусдан пуллик эмлаш ўтказишга  рухсат берилди
Жамият

Ўзбекистонда хусусий корхоналарга коронавирусдан пуллик эмлаш ўтказишга рухсат берилди

607
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Санитария-эпилемиологик фаровонлик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи Нурмат Отабековнинг сўзларига ҳавола қилган ҳолда мухбиримиз хабар беришича, Ўзбекистонда хусусий корхоналарга коронавирусдан пуллик эмлаш ўтказишга рухсат берилган. 

"Хавф гуруҳига кирмаган шахсларни пуллик асосда эмлаш юқумли касалликларга қарши режали эмлашни бажариш вазифасига кирмайдиган нодавлат ва тиббий муассасалар томонидан амалга оширилади. Табиийки, ҳар-бир ҳолатда ушбу ташкилотлар эмлашни амалга оширишга қай даражада тайёр эканлиги бўйича Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг ҳудудий марказлари томонидан махсус рухсатнома берилади", - деди у “Ўзбекистон 24” телеканалига берган интервьюсида. 

Эслатиб ўтамизки, аввалроқ Отабеков йирик шаҳарларда эмлаш апрель ойида, туман марказлари ва қишлоқларда - май ойида бошланиши ҳақида айтган эди. Қолганлар июнь ойида эмланади.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг


 

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...