Загрузка
Загрузка
Ўзбекистонда Китобхонлик жамғармаси ташкил этилиб, ижодкорларга ойлик маош ва грантлар берилади
Жамият

Ўзбекистонда Китобхонлик жамғармаси ташкил этилиб, ижодкорларга ойлик маош ва грантлар берилади

31
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2026 йил 15 январдаги қарори билан Ёшлар ишлари агентлиги ҳузурида Китобхонлик маданиятини ривожлантириш жамғармаси ташкил этилади. Янги тузилманинг асосий мақсади 2030 йилгача мамлакатда аҳолининг китобхонлик даражасини ҳар бир киши учун йилига ўртача 10 та китобга етказиш этиб белгиланган.

Жамғарма маблағлари китобхонликни тарғиб қилиш билан бирга, ижодкорларни моддий қўллаб-қувватлашга йўналтирилади. Хусусан, танлов асосида аниқланган истеъдодли муаллифларга ижод қилишлари учун бир йил давомида ҳар ой БҲМнинг 50 баравари (тахминан 20,6 миллион сўм) миқдорида ҳақ тўланиши белгиланди. Шунингдек, ёш ёзувчилар учун алоҳида грантлар ажратилади ва уларнинг асарлари нашр этилади.

Қарорга кўра, нашриётлар ва таржимонлар хорижий адабиётларни ўзбек тилига ва миллий асарларни чет тилларига ўгиришса, нашрга тайёрлаш харажатларининг 50 фоизи Жамғарма томонидан қопланади.

Хорижий сара асарларнинг муаллифлик ҳуқуқини сотиб олиш харажатларининг 80 фоизи давлат томонидан тўлаб берилади.

Ушбу йўналишдаги лойиҳалар Жамғарманинг алоҳида диққат марказида бўлади.

Бундан ташқари, Жамғарманинг васийлик кенгаши аъзоларини ҳар чоракда рағбатлантириш тизими ҳам тасдиқланди. Мазкур ислоҳотлар орқали Ўзбекистон яқин беш йил ичида минтақадаги энг кўп китоб ўқиладиган давлатлардан бирига айланишни мақсад қилган.

Эслатиб ўтамиз, Армияларда ҳам Олий Бош Қўмондон соврини учун китобхонлик танлови ўтказилади. Ғолиб ва совриндор бўлган аскарларнинг хизмат муддати 1 ойга қисқартирилади.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...