Ўзбекистонда комендантлик соатини жорий қилиш ва уни эълон қилиш учун  мамлакат шаҳарларида мегафонлар ўрнатилаётганлиги тўғрисидаги хабарлар  инкор  қилинди
Жамият

Ўзбекистонда комендантлик соатини жорий қилиш ва уни эълон қилиш учун мамлакат шаҳарларида мегафонлар ўрнатилаётганлиги тўғрисидаги хабарлар инкор қилинди

475

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Мамлакатда коронавирус бўйича расмий Телеграм-канали берган маълумотларга ҳавола қилган ҳолда Batafsil.uz мухбири хабар қилишича, Ўзбекистонда комендантлик соатини жорий қилиш ва уни эълон қилиш учун республика шаҳарларида мегафонлар ўрнатилаётганлиги тўғрисидаги хабарлар ҳақиқатга мос эмас.   

Эслатиб ўтамизки, кеча ижтимоий тармоқларда Бухоро ва мамлакатнинг бошқа шаҳарларида комендантлик соати эълон қилиш учун махсус овоз ускуналари ўрнатилаётганлиги ҳақида аёл ёки эркак томонидан айтилган аудиоёзувлар тарқалди. Шунингдек, фойдаланувчилар ушбу мегафонларнинг ўрнатилишини акс этган суратларни ҳам чоп қилишган.

"Комендантлик соатини эълон қилиш учун гўёки ўрнатилаётган сиреналар бўйича ижтимоий тармоқлар ва Телеграм-каналларида тарқатилган аудио ёзувлар ва фотосуратлар ёлғон ҳамда ҳақиқатга мос эмас", - дейилмоқда расмий маълумотда.

Эслатиб ўтамизки, аҳоли ўртасида ваҳима қўзғашга қаратилган ҳар қандай шаклдаги маълумот ва материалларни тарқатиш 66,9 миллион сўмдан 89,2 миллион сўмгача жарима ёки 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум этиш билан жазоланади.

Охирги маълумотларга кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони 624тага етган.

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+