Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ўзбекистонда "Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган коммунал хўжалиги ходими" фахрий унвони таъсис этилди.
Ушбу унвонни таъсис этиш тўғрисидаги қонун президент томонидан 2026 йил 28 сентябрь куни имзоланган.
Мукофот уй-жой коммунал хўжалиги соҳасини ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшган, юксак касбий маҳорат кўрсатган ва аҳолига хизмат кўрсатиш ишини яхшилашда алоҳида жонбозлик кўрсатган соҳа ходимларига берилади.
Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Аввалроқ Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонда таълим-тарбия тизимини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун педагоглар, олимлар, мураббийлар ва таълим соҳасининг бошқа ходимлари давлат мукофотлари билан тақдирлаганди.

Изоҳлар мавжуд емас