Загрузка
Загрузка
Учта вилоятда тиббиёт муассасалари аҳолидан 125 миллион сўмга яқин ортиқча маблағ ундирган
Жамият

Учта вилоятда тиббиёт муассасалари аҳолидан 125 миллион сўмга яқин ортиқча маблағ ундирган

15
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. ​Наманган, Самарқанд ва Навоий вилоятларидаги тиббиёт муассасаларида ўтказилган ўрганишларда пуллик тиббий хизматлар бўйича қонунчилик талаблари бузилгани аниқланди.

Рақобат қўмитаси матбуот хизмати маълум қилишича, ўрганишлар давомида муассасалар томонидан аҳолидан асоссиз маблағ ундирилгани маълум бўлган. Шу муносабат билан муассасаларга нисбатан белгиланган тартибда ишлар қўзғатилиб, қарийб 125 миллион сўмни истеъмолчиларга қайтариш ҳамда хизмат кўрсатиш тарифларини қонунчилик талаблари асосида қайта шакллантириш бўйича мажбурий кўрсатмалар берилган.

Хусусан, Наманган вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида ўтказилган ўрганишда муассаса томонидан 2026 йил февраль, март ва апрель ойларида УЗИ аппарати орқали хизмат кўрсатишда навбатдаги қиёслов кўригидан ўтказилмаган ускунадан фойдаланилгани аниқланди. Натижада жами 416 нафар истеъмолчидан 34,3 млн сўм маблағ асоссиз ундирилган.

Самарқанд вилояти Каттақўрғон туман соғлиқни сақлаш бўлимидаги ўрганишда эса 2024–2025 йилларда белгиланган тартибларга риоя этилмаган ҳолда тарифлар оширилгани маълум бўлган. Бунинг оқибатида беморлардан қарийб 55,7 миллион сўм ортиқча маблағ ундирилган.

Шу каби ҳолат Навоий вилоятида ҳам аниқланган. Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт марказининг Навоий вилояти филиалида 2023–2025 йилларда пуллик тиббий хизматлар нархи асоссиз оширилган. Натижада аҳолидан қарийб 35 миллион сўм ортиқча маблағ олинган.

Маълум бўлишича, мазкур ҳолатлар бўйича истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини тиклаш чоралари кўрилмоқда.

Аввалроқ Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Харидлар маркази томонидан тиббий жиҳозлар хариди бўйича ўтказилган, бошланғич қиймати 14 миллиард сўм бўлган тендерда ҳам қонунбузилишлар аниқланган эди. Рақобат қўмитаси ўрганишлари натижасида давлат хариди белгиланган тартибда бекор қилинган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...