Загрузка
Загрузка
Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳарбий разведка маълумотларини алмашади
Сиёсат

Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳарбий разведка маълумотларини алмашади

15
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.  Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги билан ҳарбий разведка соҳасида ҳамкорлик қилиш тўғрисидаги битимни тасдиқлади.

​Ушбу ҳужжат жорий йилнинг 30 июль куни Чўлпон-Ота шаҳрида имзоланган бўлиб, қарор битимнинг кучга кириши учун зарур бўлган давлат ичидаги процедураларни якунлаш мақсадида қабул қилинган.

​Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлигига ички процедуралар бажарилгани тўғрисида Ўзбекистон томонини расман хабардор қилиш топширилган.

Ҳужжатда ҳамкорликнинг аниқ йўналишлари ва ахборот алмашиш механизмлари очиқланмаган бўлиб, у расман эълон қилинганидан 10 кун ўтиб кучга киради.

Олдинроқ Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасида "Дўстлик" чегара ўтказиш пунктидан икки баробар катта бўлган "Кесканёр" янги чегара постини очиш бўйича келишувга эришилганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...