Загрузка
Загрузка
Ўзбекистонда коронавирус билан касалланган кишиларни қўшимча 14 кунлик  кундузги реабилитацияга юбориш тўхтатилди
Жамият

Ўзбекистонда коронавирус билан касалланган кишиларни қўшимча 14 кунлик кундузги реабилитацияга юбориш тўхтатилди

1304
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Соғлиқни сақлаш вазирлиги берган маълумотга ҳавола қилган ҳолда мухбиримиз маълум қилишича, Ўзбекистонда коронавирус билан касалланган кишиларни қўшимча 14 кунлик кундузги реабилитацияга юбориш тўхтатилган. 

Вазирликнинг билдиришича, илгари тўлиқ даволанишдан кейин, вирус организмдан батамом чиқиб кетганидан сўнг 14 кунлик реабилитация амалиёти фақат Ўзбекистонда эҳтиёт чораси сифатида қўлланилиб келинган. 

“Ҳатто дунёнинг ривожланган давлатларида ҳам нафақат бу амалиёт, балки коронавирусга чалинганлар ҳам фақат оғир ҳолатлардагина шифохонага ётқизилади, қолган пайт керакли дори-дармонлар тавсия қилиниб, уйда даволаниш буюрилади”, -демоқда вазирлик. 

Вазирлик қўшимча қилмоқдаки, Ўзбекистонда вирусга чалинган ҳар қандай бемор белгиланган муддатда жиддий кузатув остида тўлиқ бепул даволанади.

“Даволаниш сўнгида вирус бўйича текширувлар манфий натижа берганидан кейин ҳам бу намуналар махсус вирусология лабораторияларида қайта таҳлилдан ўтказилади. Фақат шундан кейингина узил-кесил ташхис қўйилади. Ана шундай такрорий чуқурлаштирилган текширувдан кейингина бемор тузалган ҳамда хавфсиз ҳисобланади”, - дея такдламоқда вазирлик.

Ўз навбатида, ушбу беморларни даволаган тиббиёт ходимлари ҳам ана шундай такрорий текширув таҳлилларидан ўтишади.

“Эришилган тажриба бу амалиётга зарурат йўқлигини кўрсатди. Чунки 14 кунлик реабилитацияга вирусдан батамом халос бўлганлар жўнатиларди ва улар орасида касаллик қайталаниш ҳолати ҳам кузатилмади. Шундан келиб чиққан ҳолда,   Ўзбекистонда 14 кунлик реабилитациядан воз кечилди”, - дейилган вазирлик берган хабарда.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...