Ўзбекистонда  коронавирусга  қарши  эмланганлар учун  махсус сертификат жорий  қилинади
Жамият

Ўзбекистонда коронавирусга қарши эмланганлар учун махсус сертификат жорий қилинади

640

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz.  Ўзбекистонда коронавирусга қарши вакцинани олганлар учун махсус сертификатлар жорий қилинади. Ҳозирда кўплаб мамлакатлар ўз ҳудудига ёки самолётга ёки чет элликларнинг кириши учун ўзига хос рухсатномаларни тадбиқ этиш масаласини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда Batafsil.uz хабар қилмоқда. 

Ўзбекистонда ҳам бундай сертификатларни бериш амалиёти жорий этилиши мумкинлиги тўғрисида Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи Баҳодир Юсупалиев маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, эмланадиган аҳоли вакилларини электрон рўйхатга олиш ишлари олиб борилиб, emlash.uz номли сайт яратилган.

Эслатиб ўтамизки, Европа Иттифоқида SARS-CoV-2 коронавирусига қарши эмлашнинг ягона сертификатини жорий этишга келишиб олинган. Ҳозирча, у фақат эмлаш қабул қилинганини тасдиқловчи тиббий ҳужжат сифатида ишлатилади.

Дания ҳукумати февраль ойи бошида COVID-19га қарши эмлашнинг электрон сертификат вазифасини бажарувчи смартфонлар учун илова ҳақида маълум қилган. Ишлаб чиқиш уч ёки тўрт ой давом этади. "Шундан сўнг биз Дания жамиятини босқичма-босқич, секинлик билан очилишига технологик жиҳатдан тайёр бўламиз", - деди Дания солиққа тортиш вазири Мортен Бёдсков Euronews телеканалига.

Ўтган йил давомида эпидемияга қарши ўз нуқтаи назаридан ва тўлиқ локдаун қилмасдан курашаётган қўшни Швецияда ҳам рақамли эмлаш сертификатини жорий этиш кераклиги ҳақида гапирилмоқда.

Коронавирусга қарши эмлаш Польша, Руминия ва Кипрга киришни осонлаштиради. Худди шундай тартиб Греция томонидан ҳам жорий этилмоқда. Яъни, аслини олиб қараганда, бу мамлакатларда эмлашни тасдиқловчи ҳужжатлардан аллақачон фойдаланилмоқда. Умуман олганда, туризмга боғлиқ мамлакатлар ўз чегараларини ҳеч бўлмаганда эмланган одамлар учун иложи борича тезроқ очишдан манфаатдор. Қўшимча далиллар шундан иборатки, электрон сертификатларнинг жорий этилиши ресторанлар, кафелар, меҳмонхоналар, театр ва музейлар фаолиятини тезроқ тиклашга ёрдам беради.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+