Загрузка
Загрузка
Ўзбекистонда коронавирусга қарши эмлаш тавсия этилмаган фуқаролар тоифаси эълон қилинди
Жамият

Ўзбекистонда коронавирусга қарши эмлаш тавсия этилмаган фуқаролар тоифаси эълон қилинди

342
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Ўзбекистонда коронавирусга қарши эмлаш тавсия этилмаган фуқаролар тоифаси эълон қилинди. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда. 

"ОИВ инфекцияси ёки аутоиммун касалликлари мавжуд, шу жумладан оғир аллергик реакциялари бор, ҳомиладор аёллар, эмизикли оналар ва 18 ёшгача бўлганларга эмланиш тавсия қилинмайди. Ҳар қандай ҳолатда ҳам эмлаш ҳақидаги қарор тиббий кўрик натижаларига асосланган ҳолда қабул қилинади", - деди Санитария-эпидемиология назорати ва соғлиқни сақлаш хизмати раҳбари ўринбосари Нурмат Отабеков.

Унинг сўзларига кўра, коронавирусга қарши эмланган шахслар вакцина қабул қилинганидан сўнг 30 дақиқа давомида тиббий назорат остида бўлиши керак. Кейин, уч кун давомида ҳар бир эмланган кишининг аҳволи уйига борадиган шифокорлар томонидан яқиндан кузатиб борилади.

Эмлаш билан боғлиқ аллергик реакция содир бўлганда тез тиббий ёрдам бригадалари жалб этилади.

"Яна бир бор айтиб ўтаманки, эмлашдан олдин фуқаролар албатта тиббий кўрикдан ўтади. Бу кутилмаган асоратларнинг олдини олишга замин яратади", - дея таъкидлади у.

Эслатиб ўтамизки, Ўзбекистонда яқин ҳафталар ичида коронавирусга қарши оммавий эмлаш бошланади.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...