Ўзбекистонда коронавирусга қарши вакцина ишлаб чиқариш учун иккита майдонча тайёрланмоқда. "Спутник V" Jurabek Laboratories томонидан  ишлаб чиқарилади
Жамият

Ўзбекистонда коронавирусга қарши вакцина ишлаб чиқариш учун иккита майдонча тайёрланмоқда. "Спутник V" Jurabek Laboratories томонидан ишлаб чиқарилади

1308

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Ўзбекистонда коронавирусга қарши вакцина ишлаб чиқариш учун иккита майдонча тайёрланмоқда. "Спутник V" Jurabek Laboratories томонидан ишлаб чиқарилади. Бу ҳақда Batafsil.uz. мухбирига Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги маълум қилган. 

"Ҳозирги кунда мамлакатимизда Covid-19га қарши вакциналар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш бўйича кенг қамровли ишлар олиб борилмоқда. Айни пайтда Тошкент вилоятидаги “Ўз Гермед” компаниясининг майдончалари вакциналарни флакон ёки шприц-қаламчалар шаклида ишлаб чиқариш учун тайёрланмоқда. Ҳозирча бизда Россиянинг "Спутник- V" ва Ўзбекистон-Хитойнинг ZF-UZ-VAC2001 вакцинасини қўйиш имконияти бор", - деди Batafsil.uz. мухбирига Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги матбуот котиби Қизлархон Бегматова.

Унинг сўзларига кўра, бугунги кунда Россия ва Хитой вакиллари мавжуд инфратузилманинг халқаро стандартларга мувофиқлигини ўрганмоқда, шунингдек, ишлаб чиқариш майдончаларини вакцина ишлаб чиқаришнинг тўлиқ циклини жорий этишга тайёргарлик даражаси таҳлил қилинмоқда.

"Таъкидлаш лозимки, “Jurabek Laboratories” МЧЖ қўшма корхонаси “Спутник V” вакцинасини саноат ҳажмларида қуйиш учун мутахассислар томонидан танлаб олинган. Хитой компанияси эса Ўзбекистон-Хитойнинг ZF-UZ-VAC2001 вакцинасини қуйиш учун потенциал ишлаб чиқарувчини топиш устида иш олиб бормоқда", - дея хулоса қилди у.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...