Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Ўзбекистонда коронавирусга қарши ўз вакцинаси ишлаб чиқилади. Унинг хусусияти кучли иммун жавобни шакллантиришдан иборат бўлади.Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.
Вакцинани тайёрлаш ўтган йилнинг декабрь ойида бошланган. Лойиҳа билан Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги илғор технологиялар маркази, хусусан, 16 нафар мутахассисдан иборат ишлаб чиқувчилар гуруҳи шуғулланмоқда.
"Биз вакциналар яратиш, жумладан коронавирусга қарши курашишга оид кўплаб илмий адабиётларни кўздан кечирдик ва дунёда мавжуд вакциналар асосан коронавируснинг консерватив соҳаларига, яъни мутацияларга энг кам мойил бўлган жойларига таъсир қилади, деган хулосага келдик. Шунингдек, ушбу жойлар вируснинг ўзини ҳужайрага кириб боришига жавоб беради", - деди “Тошкент” телеканали эфирида Илғор технологиялар маркази кичик илмий ходими Владимир Цой.
Унинг сўзларига кўра, ўзбек вакцинасини ишлаб чиқиш ғояси шундан иборатки, бошқа вакциналардаги каби бир хил жойлардан фойдаланиб, турли комбинациялар ёрдамида бу жойларнинг иммун жавобини кучайтиришдир.
"Бу вируснинг бир заррачасини, хусусан коронавирус бошоғини ўз ичига олган рекомбинатли вакцина бўлиб, унинг ёрдамида ҳужайрага кириб боради ва у ерда кўпайишни бошлайди. Бу унинг кичик бир бўлаги бўлади, у ерда коронавирус ҳақида бошқа маълумот қолмайди. Уни биотехнологиялар ёрдамида ишлаб чиқарамиз. Биз бошоқ ҳақидаги маълумотни олиб, уни Хитой оғмахони ооситларидан олинган махсус ҳужайраларга кўчирдик", - деди у.
Суҳбатдошимизнинг айтишича, шундан сўнг ҳужайралар фақат оқсил олиш учун тозаланади, кейин уни инъекцион форматга айлантирадиган эритувчи қўшилади. Инсон танасига киритилганида, организм махсус механизмлар ёрдамида иммун жавоб билан аста-секин таъсир қила бошлайди. Натижада "вирусни нейтралловчи"деб номланган антитаначалар ишлаб чиқарилади. Улар шу бошоқларга боғланиб, коронавируснинг ҳужайраларга кириб боришининг олдини олади.
Вакцинани тадқиқ қилиш давом этмоқда. Препарат қачон ишлаб чиқаришга қўйилиши ҳозирча аниқ эмас.
Изоҳлар мавжуд емас