Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Халқаро пресс-клуб йиғилишида Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов Ўзбекистонда коронавирусга чалинганларни даволаш учун 16 мингта жой тайёрлаб қўйилганлиги ҳақида айтди. Бу тўғрисида Batafsil.uz мухбири хабар бермоқда.
"Биз вирусга қарши курашга икки ой олдин тайёргарлик кўришни бошладик. Халқаро ва маҳаллий мутахассисларнинг таъкидлашича, агар Ўзбекистонда юқумли касаллик уч йил олдин бошланган бўлса, бизнинг тизим бардош бермай, қулаган бўларди. Бутун дунё азият чекаётган пандемияга Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазирлиги қаршилик кўрсата олиши масаласи вазир сифатида мени, бошқа ходимлар ва бутун халқимизни қийнади", - деди у.
Шуниндек, унинг сўзларига қараганда, Ўзбекистон вирусга чалинган беморларни аниқлаш ва даволаш борасида миллий тажрибага эга бўлди ҳамда халқаро тажрибани диққат билан ўрганиб чиқди.
“Соғлиқни сақлаш вазирлиги молиявий томондан ҳеч қачон бунчалик эркин фаолият юритгани йўқ. Бу учун биз молиявий корпусга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз”, - дея таъкидлади вазир.
Эслатиб ўтамизки, Алишер Шодмонов Ўзбекистонда коронавирусга чалинган бир нафар бемор учун қанча маблағ сарфланаётгани ҳақида айтган эди.
Изоҳлар мавжуд емас