Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Ўзбекистонда коронавирусга текширувдан ўтиш нархлари белгиланди. Мухбиримиз хабар беришича, унинг нархи 224 сўмдан 240 минг сўмгача ташкил қилмоқда.
Тошкентда текширувдан Биринчи шаҳар касалхонаси, Республика ОИТСга қарши курашиш маркази ва Тошкент шаҳар ОИТСга қарши курашиш марказида ўтиш мумкин. Ҳудудларда текширувлар ОИТС марказлари томонидан амалга оширилади.
Тошкентдаги Биринчи шаҳар касалхонаси вакилларининг Batafsil.uz мухбирига маълум қилишича, текширувдан ўтиш учун кишида паспорт бўлиши керак. Олдиндан рўйхатдан ўтиш шарт эмас. Натижа икки кундан кейин маълум бўлади. Натижани олиш учун текширувдан ўтилган жойга бориш ва маълумотномани олиш керак бўлади.
Эслатиб ўтиш жоизки, 18 май кунидан бошлаб, мамлакатда ҳаво ва темир йўл қатновлари йўлга қўйилди. Самолётга ёки поездга чиқиш учун йўловчи 120 соат (охирги беш кун) ичида коронавирус йўқлиги тўғрисидаги маълумотномани тақдим этиши керак.
Коронавирус учун текширув ўтказадиган тиббий марказларнинг телефон рақамлари: 71 242 8134 ва 71 2769325.
Изоҳлар мавжуд емас