Ўзбекистонда коронавирусни даволаш учун ишлаб чиқилган препарат Соғлиқни сақлаш вазирлигининг COVID-19га қарши дорилар баённомасига киритилди
Жамият

Ўзбекистонда коронавирусни даволаш учун ишлаб чиқилган препарат Соғлиқни сақлаш вазирлигининг COVID-19га қарши дорилар баённомасига киритилди

257

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Ўзбекистон Фанлар академияси Биоорганик кимё институти олимлари томонидан коронавирусни даволаш учун ишлаб чиқилган “Рутан” препарати Соғлиқни сақлаш вазирлигининг COVID-19га қарши дорилар баённомасига киритилган. Бу ҳақда Инновацион ривожланиш вазирлиги маълумотларига асосланган ҳолда мухбиримиз хабар бермоқда.   

Соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавирусга чалинган беморларни даволашда, шунингдек, ўткир респиратор инфекция билан боғлиқ дастлабки ҳолсизлик белгилари аниқланганда шифокор тавсиясига кўра мазкур препаратнинг қўлланилишини маъқуллаган.

Ўзбек препарати Rhus coriaria ўсимлиги асосида яратилган бўлиб, "Рутан" деб номланган. Клиник синовлар шуни кўрсатмоқдаки, янги препарат грипп вирусининг турли штаммлари, шунингдек COVID-19га қарши самарали таъсир кўрсатади. Препарат САРС-CОВ-2 фермент тизимларини бостиради ва "цитокин бўрони" ривожланишига тўсқинлик қилади. Шу асосда бугунги кунда ўртача оғирликдаги коронавирусли беморларни даволаш учун ундан фойдаланишга рухсат берилган.

Рутан препаратининг афзалликлари паст даражадаги заҳарланиш, юқори самарадорлик ва ножўя таъсирларнинг йўқлигидан иборат. Даволаш курсининг нархи 100 минг сўмни ташкил қилади. Ўзбекистонда шифокорлари ҳолсизликнинг дастлабки белгилари пайдо бўлгач, дарҳол препаратни қабул қилишни тавсия қилишмоқда.

Клиник синовлар доридан етти ёшдан бошлаб фойдаланиш мумкинлигини кўрсатган. Таблеткалардан кунига икки марта фойдаланиш натижасида вируснинг кўпайиши, шамоллаш ва яллиғланиш жараёнлари, ўткир ва атипик пневмониянинг олдини олишга ёрдам беради. Шунингдек, препарат антигипоксик, мембранани барқарорлаштирувчи, антирадикал ва антиоксидант хусусиятларга эга.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 



Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0



0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


USER_ID and USER_SESSION_ID undefined

Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+