Ўзбекистонда маиший ва қурилиш чиқиндиларини  белгиланмаган жойга ташлаш учун жарима миқдори ошди
Жамият

Ўзбекистонда маиший ва қурилиш чиқиндиларини белгиланмаган жойга ташлаш учун жарима миқдори ошди

639

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz.  Мухбиримиз хабар беришича, Ўзбекистонда маиший ва қурилиш чиқиндиларни белгиланмаган жойга ташлаш учун жарима миқдори оширилган. 

Мазкур чора бир кун аввал Шавкат Мирзиёев томонидан имзоланган "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" ги қонунда назарда тутилган. Хусусан, ҳужжат Маъмурий Кодекснинг 91-1 - моддасига ўзгариш киритмоқда. 

Қаттиқ маиший ва қурилиш чиқиндилари, шунингдек, суюқ маиший чиқиндиларни белгиланмаган жойларга ташлаш учун   фуқароларга БҲМнинг бир бараваридан уч бараваригача (илгари учдан бир қисмидан 3 бараваригача эди),    мансабдор шахсларга БҲМнинг ўн бараваридан йигирма бараваригача (илгари 3-5 баравар эди)   жарима солиш билан жазоланади.

Бу каби ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо қўлланилганидан кейин бир йил ичида қайта содир этилса, фуқароларга БҲМнинг беш бараваридан ўн бараваригача (илгари 3-5 баравар эди),    мансабдор шахсларга БҲМнинг йигирма бараваридан ўттиз бараваригача (илгари 5-10 баравар эди)   жарима солинади.     

Шунингдек, модда белгиланмаган жойларга ахлат ташлайдиган юк машиналари ва уларнинг эгаларини алоҳида жаримага тортишга рухсат берувчи қуйидаги бандлар билан тўлдирилган.

Эндиликда махсус полигонларга қўйилиши керак бўлган маиший ва қурилиш чиқиндиларини белгиланмаган жойларга ташлаш фуқароларга БҲМнинг беш бараваридан ўн бараваригача,    мансабдор шахсларга БҲМнинг йигирма бараваридан ўттиз бараваригача жарима солишга сабаб бўлади.

Бу каби ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо қўлланилганидан кейин бир йил ичида қайта содир этилса, фуқароларга БҲМнинг ўн бараваридан ўн беш бараваригача,    мансабдор шахсларга БҲМнинг ўттиз бараваридан эллик бараваригача жарима солиш, маъмурий ҳуқуқбузарликнинг бевосита предмети бўлган ашёни мусодара қилиш билан жазоланади.

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+