Загрузка
Загрузка
Ўзбекистонда мактаб директорлари ва ўқитувчилар иш самарадорлиги учун ойлик мукофот олади
Жамият

Ўзбекистонда мактаб директорлари ва ўқитувчилар иш самарадорлиги учун ойлик мукофот олади

27
Загрузка
Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ўзбекистонда мактаб директорларига, уларнинг ўринбосарларига ҳамда ўқитувчиларга иш натижаларига қараб ойлик мукофот пуллари тўланади. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамаси қарорида белгиланди. 

Қарорга кўра, умумтаълим мактаблари раҳбарлари ҳамда соатбай ишловчи педагоглар фаолият самарадорлиги (KPI) асосида баҳоланади ва улар тўплаган балл миқдорига қараб ҳар ой қўшимча тўлов олади.

Мукофот миқдори қуйидагича белгиланади:

Директорлар учун:
• 61–70 балл — 3 фоиз;
• 71–80 балл — 10 фоиз;
• 81–90 балл — 15 фоиз;
• 91–100 балл — 20 фоиз.

Директор ўринбосарлари учун:
• 61–70 балл — 2,5 фоиз;
• 71–80 балл — 5 фоиз;
• 81–90 балл — 7,5 фоиз;
• 91–100 балл — 10 фоиз.

Мукофот олиш ҳуқуқига эга бўлиш учун директор ёки ўринбосар мактабда камида тўққиз ой фаолият юритган бўлиши керак.

Ҳужжатга кўра, “Заковат” интеллектуал клубларига раҳбарлик қилувчи ўқитувчиларга бир марталик 50 фоиз ойлик миқдорида рағбат берилади. Шунингдек, жисмоний тарбия фанидан юқори натижаларга эришган педагоглар 20 фоизгача мукофот олади.

Мукофотлар нафақат дарс жараёнидаги ютуқлар, балки ўқитувчиларнинг тарбиявий, маънавий ва синфдан ташқари фаолияти учун ҳам берилади.

Маълум қилинишича, директорлар ва ўқитувчилар фаолияти ўқувчиларнинг баҳолари, уларнинг олимпиада ва танловлардаги иштироки, ижодий ташаббуслари каби мезонлар асосида баҳоланади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Осиё тараққиёт банки (ОТБ) Ўзбекистонга 100 миллион долларлик имтиёзли кредит ажратгани хабар қилинганди. Маблағлар мактабларни модернизация қилиш ва STEM фанлари бўйича ўқитувчилар малакасини оширишга йўналтирилади. 

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг


Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...