Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Мухбиримиз хабар беришича, Ўзбекистонда мактаб ўқитувчилари, боғча тарбиячилари ҳамда тиббиёт ходимларини гриппдан бепул эмлаш бошланмоқда.
Мазкур чора бугун имзоланган коронавирус пандемиясининг салбий таъсирини юмшатишга қаратилган “Аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент фармонида назарда тутилган.
Ҳужжатга кўра, 1 октябрга қадар мактабгача ва умумий ўрта таълим муассасалари, шунингдек соғлиқни сақлаш тизимининг раҳбар, педагогик ва бошқа ходимларини гриппга қарши марказлаштирилган эмлашни амалга ошириш белгиланган.
Биргина умумий таълим мактабларининг эмланадиган ходимлари сони 1,5 миллиондан ошади.
Эслатиб ўтамизки, аввалроқ эпидемиолог Рустам Икромов Ўзбекистонда куз-қиш даврида бир касалликка бошқаси қўшилиб, микст-инфекция пайдо бўлиши натижасида коронавирус билан оғриган беморлар учун янада оғир оқибатлар юзага келиши мумкинлиги ҳақида айтган эди. Ушбу муаммонинг олдини олиш учун гриппга қарши оммавий эмлаш талаб этилади.
Изоҳлар мавжуд емас