Ўзбекистонда мактабгача таълим муассасаларида рус тилини “иккинчи она тили” сифатида ўқитилиши тўғрисидаги хабар инкор қилинди
Жамият

Ўзбекистонда мактабгача таълим муассасаларида рус тилини “иккинчи она тили” сифатида ўқитилиши тўғрисидаги хабар инкор қилинди

340

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Мактабгача таълим вазирлиги мактабгача таълим муассасаларида рус тилини “иккинчи она тили” сифатида ўқитилиши тўғрисидаги хабарни инкор қилди. Бу ҳақида мухбиримиз маълум қилмоқда.

Вазирликнинг таъкидлашича, ушбу хабар нотўғри талқин қилинган ва ҳақиқатдан йироқдир.

“Ўзбекистоннинг мактабгача таълим соҳасига “иккинчи она тили” деган иборанинг жорий қилиниши режалаштирилмаган. Аслида МТТлардаги таълим-тарбия жараёнида иккинчи тил ўрганилиши кўзда тутилган (тил билувчи ўқитувчининг борлиги инобатга олинган ҳолда). Ушбу иккинчи тил исталган тил, хусусан, рус тили ҳам бўлиши мумкин”, - дея маълум қилмоқда МТВ.

Шунингдек, вазирлик берган маълумотга кўра, ота-оналар истаги билан болалар таълим рус тилида олиб борилувчи ва рус тилида сўзлашувчи гуруҳларга ўтказилиши мумкин.

Бундан ташқари, таълим ўзбек тилида олиб борилувчи гуруҳларда, шунингдек, енгил, базавий кўринишда рус тилини ўрганиш, рус тилида сўзлашувчи гуруҳларда эса давлат тилини ўрганиш кўзда тутилган. Тил билувчи ўқитувчилар бўлса – инглиз, немис, корейс ва бошқа тиллар ҳам ўргатилиши мумкин.

“Айни дамда МТТларда иккинчи тилни ўргатишни йўлга қўйишда ҳал қилиниши муҳим бўлиб турган масалалардан бири - болаларни иккинчи тилга ўргатувчи мутахассисларни тайёрлашдир. Айнан шу боис, Мактабгача таълим вазирлиги томонидан кадрлар тайёрлаш йўналишида тинимсиз иш олиб борилмоқда. Шу жумладан, таълимни рус ва инглиз тилларида олиб бора оладиган мутахассислар Тошкентдаги Пучон Университетининг филиали ҳамда очилиши 2021 йилда кутилаётган А.И. Герцен номидаги Россия педагогика университетининг филиалида тайёрланиши кўзда тутилган”, - дея якун қилди вазирлик.



Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0



0изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олингШарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


USER_ID and USER_SESSION_ID undefined

Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+