Загрузка
Загрузка
Ўзбекистонда  Марказий Осиёда ягона бўлган  ўсимлик ёғи  ишлаб чиқариш заводи  фаолият юритмоқда.  Ёғ колбаса, чучвара  ва  шашлик учун ишлатилмоқда
Жамият

Ўзбекистонда Марказий Осиёда ягона бўлган ўсимлик ёғи ишлаб чиқариш заводи фаолият юритмоқда. Ёғ колбаса, чучвара ва шашлик учун ишлатилмоқда

728
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Ўзбекистонда Марказий Осиёда ягона бўлган ўсимлик ёғи ишлаб чиқариш заводи фаолият юритмоқда. Ёғ колбаса, чучвара ва шашлик учун ишлатилмоқда. Бу ҳақда STV телеканали маълумотларига ҳавола қилган ҳолда мухбиримиз хабар бермоқда. 

"Сояни чуқур қайта ишлаш билан шуғулланаяпмиз, бундай заводнинг Марказий Осиё ўхшаши йўқ. Биз ишлаб чиқараётган соя ажратмаси колбаса ва колбаса маҳсулотлари ишлаб чиқаришда озуқа маҳсулоти сифатида ишлатилади. Бундан ташқари, заводимизда соя ёғи, озуқа толаси, чорва моллари ва паррандалар учун озуқа ишлаб чиқарилмоқда”, - деди корхона директори Фурқат Абидов.

Унининг сўзларига кўра, соя ажратмаси - экологик тоза маҳсулот, ўсимлик гўшти ҳисобланади.

"Пандемияга қарамай, 2020 йил натижаларига кўра, 1 миллион 600 минг долларлик маҳсулотни экспорт қилдик. Жорий йилнинг биринчи чораги давомида экспорт ҳажми қарийб 1 миллион долларни ташкил этди. Қозоғистон, Тожикистон ва Қирғизистон экспорт савдосининг асосий йўналишлари ҳисобланади. Айни пайтда Россия бозорига ҳам тайёрлаяпмиз", - деди у.

Лойиҳанинг умумий инвестиция ҳажми 65 млрд. сўмни ташкил қилди.

Қозоғистондан олиб келинаётган хом-ашё Хитой ускуналари ёрдамида чуқур тозаланади. Завод директори таъкидлаганидек, ажратма - қуруқ модда бўлиб, 92 фоизи соф оқсилдан иборат, унинг бундай юқори миқдорига технологик операциялар орқали эришилди.

Бугунги кунда, соя ажратмаси колбаса, чучвара, шашлик тайёрлаш учун ишлатилади, у ҳайвон оқсиллари ўрнини босади ва маҳсулот сифатини яхшилашга таъсир қилади.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+