Загрузка
Загрузка
Ўзбекистонда маймун чечаги билан илк касалланиш ҳолати аниқлангани  рад этилди
Жамият

Ўзбекистонда маймун чечаги билан илк касалланиш ҳолати аниқлангани рад этилди

528
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Ўзбекистонда маймун чечаги билан илк касалланиш ҳолати аниқлангани рад этилган. Чечакка гумон қилинган аёлга аллергик реакция ташҳиси қўйилган. Бу ҳақда санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати маълумотларига ҳавола қилган ҳолда мухбиримиз хабар бермоқда.   

Эслатиб ўтамизки, кеча гўёки маймун чечагига чалинган аёлнинг фотосурати ижтимоий тармоқларда пайдо бўлди. Бунинг исботи сифатида аёлнинг қариндошлари унинг қўллари ва бўйнидаги тошмаларни намойиш қилишган.

Санитария -эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг маълум қилишича, 12 июнь куни 49 ёшли аёл   Токсикология бўлимига “баданига тошмалар тошиш, тана ҳаророрати кўтарилиш, безовталик, нафас бўғилиши, ўта ҳолсизликка” шикояти билан ётқизилган.

Олдинроқ аёл “юқори нафас йўллари яллиғланиши ва бўйин лимфа тугунлари катталашиш” ташхиси билан 3 кун уйида даволанган. Даволаниш даврида бемор турли дори воситаларини қабул қилган. 2 кун давомида баданларида аста-секин тошмалар пайдо бўлиб, оғиз ичига ҳам тошмалар тошган.

Асака туман тиббиёт бирлашмаси юқумли касалликлар бўлимида бир кун давомида даволаниб, ижобий ўзгариш сезиларли даражада бўлмагач Республика Шошилинч Тиббий ёрдамида илмий маркази Андижон филиалига юборилган.

“Кўрсатилган муолажалар натижасида умумий ҳолатида яхшиланиш кузатилиб, оддий палатада даволаниш давом эттирилмоқда. Беморга дори моддаларга аллергик реакция ташхиси қўйилган”, - дея хабар бермоқда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати.

Маймун чечаги вируси одамлар учун ўртача даражада юқадиган ҳисобланади. Инсондан одамга юқиш камдан-кам учрайди, аммо яқин алоқада юз бериши мумкин. Маймун чечаги катта миқдордаги секреция томчилари ва юқтирган одамлар ёки ҳайвонлар билан яқин алоқада бўлиш орқали юқади. Юқтирилган ажратмалар ёки қон билан алоқа қилиш ҳам инфекцияни юқишига олиб келади.

Юқтириш белгиларига иситма, бош оғриғи, мушак ва бел оғриғи, лимфа тугунларининг шишиши, титроқ ва озиш киради. Қоида тариқасида касаллик тошма пуфакчалар ёки пустулалар билан ривожланади. Кўпинча тошма юздан бошланади ва кейин тананинг бошқа қисмларига, шу жумладан жинсий аъзоларга тарқалади. Юқтиришдан касалликнинг бошланишигача бўлган вақт одатда 6 дан 16 кунгача, баъзан эса узоқроқ бўлади.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг  

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...