Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Мухбиримиз хабар қилишича, МДҲ Ижроия қўмитаси МДҲ давлатларининг ютуқ ва муваффақиятлари, Ҳамдўстлик шаклланиши ва ривожланишига бағишлаб ҳужжатли киноленталарни яратиш борасида Ўзбекистонга ҳар томонлама ёрдам беради.
Бу ҳақда Тошкентда "Ўзбеккино" бош директори Фирдавс Абдухолиқов билан бўлиб ўтган учрашув пайтида МДҲ Ижроия қўмитаси раиси Сергей Лебедев айтиб ўтди.
"МДҲ Ижроия қўмитаси ушбу қизиқ лойиҳани амалга ошириш борасида Ўзбекистонни, хусусан," Ўзбеккино"ни ҳар томонлама қўллаб-қувватлайди. Биз мулоқотга тайёр бўлиб, маслаҳат ва ташкилий, шунингдек логистика масалаларида кўмаклашамиз. Келгуси йилда Ўзбекистон МДҲга раислик қилишини инобатга олган ҳолда, ушбу ҳамкорлик алоҳида аҳамият касб этади”, - деди Лебедев.
У 2020 йилда қандай тадбирлар режалаштирилганлиги ва уларда ўзбекистонлик суратга олиш гуруҳлари қандай иштирок этиши мумкинлиги ҳақида батафсил гапириб берди. Шунингдек, Лебедев "Ўзбеккино" ва "Мир" давлатлараро телерадиокомпанияси ўртасидаги музокараларга ёрдам беришга тайёрлигини билдирди.
"Биз ушбу лойиҳани амалга оширишнинг энг қисқа ва самарали усулларини қидирамиз", - дея хулоса қилди Лебедев.
"Ўзбекистон Президентининг барча соҳалар, хусусан давлатлараро мулоқотни кучайтириш борасидаги ташаббуслари ҳаётга амалий тадбиқ этилаётгани жуда муҳимдир. Ишончим комилки, ушбу лойиҳа юқори даражада амалга оширилиб, келгуси йилнинг асосий воқеалари Ўзбекистоннинг МДҲга раислик қилиш йили доирасида ёритиб келинади", - деди “Ўзбеккино" раҳбари Фирдавс Абдухолиқов.
"Яқин келажакда томонлар Ҳамкорлик тўғрисидаги меморандумни имзолаб, лойиҳани амалга ошириш бўйича батафсил музокараларни давом эттиришади. Режага кўра, фильмлар 2020 йилгача Ўзбекистон ва МДҲ мамлакатлари ўртасидаги ҳамкорлик ҳақида ҳикоя қилиб, МДҲ иштирокчи-давлатларининг давлат каналлари орқали намойиш этилади.
Бундан ташқари, келгуси йилнинг 16 октябрида Тошкентда бўлиб ўтадиган МДҲ давлатлари раҳбарлари Саммитида намойиш қилиш учун 10 дақиқалик ҳужжатли фильмни тайёрлаш белгиланган.
Изоҳлар мавжуд емас