Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. 2020 йилга мўлжалланган Давлат дастурига асосланиб мухбиримиз хабар беришича, Ўзбекистонда 1 сентябрга қадар меҳнат мигрантлари ва оилалари ҳуқуқларини чет элда ҳимоя қилишга қаратилган қонун лойиҳаси ишлаб чиқилади.
Айни пайтда республикада вақтинча меҳнат миграциясида бўлган фуқаролар ҳуқуқларини тартибга солувчи алоҳида қонун мавжуд эмас. Янги ҳужжатда меҳнат мигрантлари ва уларнинг оила аъзоларининг ҳуқуқий мақоми ва кафолатлари, шунингдек, ушбу тоифадаги Ўзбекистон фуқароларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини мустаҳкамлаш режалаштирилган.
Расмий маълумотларга кўра, ҳозирги вақтда қарийб 34 миллион аҳолига эга бўлган мамлакатнинг 2,5 миллион кишиси (иқтисодий фаол аҳолининг 20 фоизга яқини) давлатдан ташқарида ишлайди, шундан икки миллионга яқини Россияда фаолият юритмоқда. Қолганлари Қозоғистон, Жанубий Корея ва Европа давлатларида ишламоқда.
Ҳозирда Ўзбекистон ва Россия ҳукумати миграция амнистиясини амалга ошириш, шунингдек ўзбекистонлик мигрантларнинг Россия Федерациясидаги аҳволини яхшилаш имкониятларини кўриб чиқишмоқда.
Изоҳлар мавжуд емас