Загрузка
Загрузка
Ўзбекистонда муомаладаги банк карталари сони 74 миллионтага яқинлашди
Жамият

Ўзбекистонда муомаладаги банк карталари сони 74 миллионтага яқинлашди

21
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 2026 йил 1 июнь ҳолатига тақдим этган расмий маълумотларига кўра, мамлакатда нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тизими жадал ривожланишда давом этмоқда. Йилнинг дастлабки беш ойи давомида республика бўйича тўлов терминаллари орқали амалга оширилган транзакцияларнинг умумий ҳажми 256,9 триллион сўмни ташкил этган. 

Нақд пулсиз айланманинг бундай юқори суръатда ўсиши аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари ўртасида рақамли молиявий хизматлар оммалашиб бораётганини кўрсатади. Айни пайтда мамлакат бўйлаб жами 445,9 мингта тўлов терминали ҳамда 46,5 мингта банкoмат ва инфокиоск аҳолига хизмат кўрсатмоқда.

Муомалага чиқарилган банк пластик карталари сони бўйича  Халқ банки  11,8 миллион дона кўрсаткич билан тизимда яққол етакчилик қилмоқда. Банклар кесимидаги кейинги ўринларни Uzum Bank (6,8 миллион), Агробанк (6,7 миллион), Ипотека-банк (5,6 миллион), Анорбанк (4,9 миллион) ва Ҳамкорбанк (4,8 миллион) эгаллаб турибди. 

Банк инфратузилмасини кенгайтириш йўналишида эса Ҳамкорбанк 65,3 мингта тўлов терминали билан биринчи ўриндан жой олган бўлса, Миллий банк (42,4 минг), Халқ банки (34,2 минг) ва  Ўзсаноатқурилишбанк (31,2 минг) кейинги ўринларда қайд этилган.

Техник қурилмалар, яъни банкoмат ва инфокиосклар тармоғи бўйича ҳам Халқ банки 3 132 та қурилма билан етакчиликни ўз қўлида сақлаб турибди. Мазкур йўналишда Агробанк 1 823 та, Капиталбанк 1 664 та, Invest Finance Bank 1 424 та, Ипотека-банк 1 112 та, Ипак Йўли  банки 1 063 та ва Миллий банк 1 050 та қурилма билан мижозларга хизмат кўрсатмоқда.

Тизимда энг муҳим кўрсаткичлардан бири бўлган тўлов терминаллари орқали тушган маблағлар ҳажми бўйича эса  Алоқабанк 28,4 триллион сўмлик натижа билан биринчи ўринни эгаллаган. Нақд пулсиз тушумлар миқдори бўйича "Миллий банк"да 21,6 триллион сўм,  "TBC Bank"да 17 триллион сўм,  "Ипотека-банк"да 14,2 триллион сўм,  "Ҳамкорбанк"да 14 триллион сўм,  "Ипак Йўли" банкида 13,8 триллион сўм ва "Uzum Bank"да 13,7 триллион сўмлик кўрсаткичлар расмий равишда қайд этилган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистондаги банк ва тўлов иловалари фойдаланувчилари ўз аккаунтларига фақат ўзларига ёки яқин қариндошларига тегишли бўлган карта ва ҳисобварақларни боғлашлари мумкин бўлади.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...