Загрузка
Загрузка
Фарғонада қоидаларга амал қилмаган мотоцикл ҳайдовчиси талабанинг ўлимига сабаб бўлди
Ҳодисалар

Фарғонада қоидаларга амал қилмаган мотоцикл ҳайдовчиси талабанинг ўлимига сабаб бўлди

25
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Фарғона шаҳрида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида олий таълим муассасасида таҳсил олаётган талаба ҳалок бўлди. Фожиага мотоциклни ҳайдовчилик гувоҳномасисиз бошқарган ҳайдовчининг бир нечта йўл ҳаракати қоидаларини бузиши сабаб бўлган. 

Ҳодиса Фарғона шаҳрининг Жўйдам маҳалласи ҳудудидаги светофор билан тартибга солинадиган чорраҳада кечки соат 19:30 лар атрофида содир бўлган.  Тергов материалларига кўра, тегишли тоифадаги ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлмаган 29 ёшли шахс давлат рақам белгиси ва техник ҳужжатлари бўлмаган мотоциклда ҳаракатланган. У светофорнинг тақиқловчи қизил сигналига амал қилмасдан ҳаракатни давом эттириб, йўлни кесиб ўтаётган пиёдани уриб юборган. 

Оқибатда оғир тан жароҳати олган йигит шифокорлар саъй-ҳаракатларига қарамасдан вафот этган. 

Марҳум Риштон туманида туғилиб ўсган бўлиб, Фарғона шаҳридаги олий таълим муассасаларидан бирида давлат гранти асосида таҳсил оларди. Яқинларининг сўзларига кўра, ҳодисадан ярим соат олдин у ота-онасига қўнғироқ қилиб, Германияда ўқиш имкониятини қўлга киритгани ҳақида қувончли хабар берган. 

Суд жараёнида ҳайдовчининг йўл ҳаракати қоидаларини қўпол равишда бузгани, шунингдек, мотоциклни тегишли ҳужжатларсиз бошқаргани далиллар ва гувоҳлар кўрсатмалари билан тўлиқ тасдиқланган. 

Жиноят ишлари бўйича Фарғона шаҳар суди ҳукмига кўра, судланувчи Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан айбли деб топилган. Унга 3 йил муддатга транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиш ҳамда 5 йил муддатга озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланган. 

Шунингдек, суд қарори билан жабрланувчи томон фойдасига 44 миллион сўм моддий ва 100 миллион сўм маънавий зарар ундирилиши белгиланган. 

Эслатиб ўтамиз, Туркиянинг Истанбул шаҳрида содир бўлган оғир йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида ҳам бир оила вакиллари ҳалок бўлганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...