Загрузка
Загрузка
Ўзбекистонда нечта бола коронавирусга  чалинганлиги эълон қилинди
Жамият

Ўзбекистонда нечта бола коронавирусга чалинганлиги эълон қилинди

449
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Коронавирусга қарши кураш штаби мутахассиси Барно Абдусаматованинг айтишича, пандемия даврида Ўзбекистонда 3932 бола коронавирус билан касалланган. Болалар орасида ўлим ҳолатлари ёки касалликнинг оғир кечиши аниқланмаган. Бу ҳақида мухбиримиз маълум қилмоқда.

Пандемия бошланганидан буён шу кунгача 89755 нафар бола карантинда бўлган. Абдусаматованинг АОКА ўтказилган брифингда   берган маълумотига қараганда, улардан 3932 нафари ёки 4,3 фоизида COVID-19 касаллиги аниқланган.

Касалланган болалар орасида - 1 ёшгача бўлган 190 нафар (4,8%), 3 ёшгача бўлган 683 нафар (17,4%), 3 ёшдан 7 ёшгача бўлган 934 нафар (23,8%), 7 ёшдан 18 ёшгача бўлган 2125 нафар бола (54%) мавжуд. Шундан 3293 нафар бола (83,7%) соғайиб кетган, 639 нафари (16,3%) даволанишни давом эттирмоқда.

Мутахассисининг таъкидлашича, юқоридаги кўрсаткичлар   карантин пайти

ҳамда таълими муассасалари фаолият юритмаган даврга тўғри келади.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...