Ўзбекистонда Nike ва Adidas кроссовкаларини  ишлаб  чиқариш лойиҳаси амалга  оширилади.  Маҳаллий  бозорда фақат  20  фоизи қолади
Жамият

Ўзбекистонда Nike ва Adidas кроссовкаларини ишлаб чиқариш лойиҳаси амалга оширилади. Маҳаллий бозорда фақат 20 фоизи қолади

196

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Ўзбекистонда Nike ва Adidas кроссовкаларини  ишлаб  чиқариш лойиҳаси амалга  оширилади.  Маҳаллий  бозорда фақат  20  фоизи қолади. Бу ҳақида  "Экономическое обозрение"  журналига  ҳавола қилган ҳолда Batafsil.uz мухбири  хабар бермоқда.

«Nike» ва «Adidas» кроссовкаларини ишлаб чиқарувчи линия 2021 йил 4-чорагида ишга тушиб, 2022 йилнинг 3-чорагида тўлиқ қувватда ишлай бошлайди. Заводда йилига жами 3 миллион жуфт спорт пойабзали ишлаб чиқарилиши кутилмоқда.

Завод  қурилиши  учун  «SinoInternational» МЧЖ корхонасига Aндижон вилояти Aсака туманидан 1 гектар ер майдони ажратилган бўлиб, ҳозирда   дастгоҳлар олиб келиб ўрнатилган. Корхона 2020 йилнинг 4-чорагида ишга тушган. Ҳозирда  синов тариқасида 1 ойда 40 минг жуфт болалар ва ўсмирлар кроссовкалари  маҳаллий бренд  остида ишлаб чиқарилмоқда.

Хорижий инвестор  томонидан  12 миллион AҚШ доллари миқдорида маблағ йўналтириш белгиланган. Ҳозирда 6 миллион AҚШ долларлик инвестиция киритилган.

 Хитойда  коронавирус пандемияси тўлиқ бартараф этилгач,  инвестор Nike ва Adidas кроссовкаларини  ишлаб чиқариш учун қолган  дастгоҳларни олиб  келади.

 Режага кўра,  тайёр маҳсулотнинг 50  фоизи Марказий Осиё давлатларига, халқаро кўргазмаларда иштирок этиш ҳисобидан 30  фоизи  бошқа мамлакатларга экспорт қилинади,  20  фоизи   эса маҳаллий бозорда сотилади. 


Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0



0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


USER_ID and USER_SESSION_ID undefined

Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+