Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ўзбекистонда 2026 йилнинг январь–июнь ойларида 92,3 мингта никоҳ қайд этилди. Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, мамлакатда никоҳлар сони 2018 йилдаги энг юқори кўрсаткичдан кейин пасайиш тенденциясини кўрсатмоқда.
Статистикага кўра, 1991 йилда Ўзбекистонда 270,3 мингта никоҳ қайд этилган. 1995 йилда бу кўрсаткич 170,8 мингтагача тушган, 2000 йилда эса 168,9 мингтани ташкил этган.
Кейинги йилларда никоҳлар сони яна кўпайган. 2010 йилда 292,3 мингта, 2015 йилда 287,6 мингта никоҳ қайд этилган. Энг юқори кўрсаткич 2018 йилда кузатилиб, ўша йили 311,4 мингта никоҳ расмийлаштирилган.
Шундан сўнг никоҳлар сони йилма-йил камайган. 2021 йилда 305,2 мингта, 2022 йилда 296,7 мингта, 2023 йилда 283,8 мингта ва 2024 йилда 271,8 мингта никоҳ қайд этилган.
2025 йилда эса никоҳлар сони 267,1 мингтани ташкил этган. Бу 2018 йилдаги энг юқори кўрсаткичдан 44,3 мингтага кам.
Шунга муносиб тарзда 2026 йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистонда 373,4 минг нафар чақалоқ туғилган. Туғилиш коэффициенти 19,6 промиллегача пасайиб, аҳоли сонининг йиллик ўсиш суръати ҳам 1,7 фоизни ташкил қилган.

Изоҳлар мавжуд емас