Загрузка
Загрузка
Ўзбекистонда туғилиш суръати пасайишда давом этмоқда
Жамият

Ўзбекистонда туғилиш суръати пасайишда давом этмоқда

7
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. 2026 йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистонда 373,4 минг нафар чақалоқ туғилди. Туғилиш коэффициенти 19,6 промиллегача пасайиб, аҳоли сонининг йиллик ўсиш суръати ҳам 1,7 фоизни ташкил қилди. 

2026 йил 1 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси 38,5 миллион нафарга етган. Бу ҳисоб-китобларга аҳолини рўйхатга олиш натижалари ҳали киритилмаган бўлиб, улар 2027 йил 1 июльгача расмий статистикага қўшилиши режалаштирилган. 

Статистикага кўра, аҳоли сонининг йиллик ўсиш суръати ўтган йилнинг мос давридаги 2 фоиздан 1,7 фоизгача секинлашган. Энг юқори ўсиш Сурхондарё вилоятида туғилишлар ҳисобидан, Тошкент шаҳрида эса миграция ҳисобига қайд этилган. 

Йилнинг дастлабки олти ойида туғилиш коэффициенти 21,7 промилледан 19,6 промиллега тушган. Шу даврда мамлакатда 373,4 минг туғилиш қайд этилган бўлиб, бундан паст кўрсаткич сўнгги марта пандемия йили кузатилган. 

Шу билан бирга, ўлимлар сони 86,9 минг нафарга етиб, энг юқори даражани қайд этган. Олти ой давомида 92,3 минг никоҳ расмийлаштирилган бўлса, 24,8 минг ажралиш қайд этилган. 

Ҳисоботда ички ва ташқи миграция фаоллашгани ҳам таъкидланган. Ички миграцияда энг кўп кўчиб келиш ва кўчиб кетиш ҳолатлари Тошкент шаҳри ҳиссасига тўғри келган. Хорижга энг кўп Қорақалпоғистондан кўчиб кетилган бўлса, чет элдан келганларнинг асосий қисми Тошкент шаҳрига жойлашган. 

Умуман олганда Статистика агентлигининг 2026 йил январь-март ойлари учун эълон қилган ҳисоботи ҳам мамлакатда демографик пасайиш тенденцияси давом этаётганини кўрсатганди. Таҳлилларга кўра, туғилиш кўрсаткичларининг пасайиши бевосита янги оила қуриш ҳолатларининг камайгани билан боғлиқ бўлиши мумкин.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...