Загрузка
Загрузка
Зироат Мирзиёева глобал соғлиқни сақлашга қўшган ҳиссаси учун нуфузли мукофот билан тақдирланди
Сиёсат

Зироат Мирзиёева глобал соғлиқни сақлашга қўшган ҳиссаси учун нуфузли мукофот билан тақдирланди

17
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.  Ўзбекистон Биринчи хоними Зироат Мирзиёева онкологик касалликларга чалинган болаларга тиббий ёрдам кўрсатиш тизимини ривожлантиришдаги етакчилиги ва уларнинг манфаатларини глобал миқёсда илгари сургани учун Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг (ЖССТ) нуфузли халқаро мукофотига сазовор бўлди.

Юксак мукофот Самарқандда ўтказилаётган халқаро тадбирлар доирасида ЖССТ бош директори Тедрос Адҳаном Гебрейесус томонидан топширилган.

Самарқанд шаҳрида Зироат Мирзиёева ташаббуси билан "Болалар фаровонлигига инвестиция: келажак авлодларнинг барқарор ва адолатли тараққиёти сари йўл" номли бутунжаҳон саммити ҳамда Болалар онкологияси ва гематологияси бўйича II халқаро конгрессда турли мамлакатларнинг биринчи хонимлари, БМТ, UNICEF, Жаҳон банки, ЖССТ ва бошқа халқаро тузилмаларнинг юқори мартбали вакиллари иштирок этмоқда.

Саммитнинг очилиш маросимида Президент Шавкат Мирзиёевнинг иштирокчиларга йўллаган табриги ўқиб эшиттирилган.

Давлатимиз раҳбари ўз мурожаатида болаликка киритилаётган сармоя давлат сиёсатида изчил ва барқарор ўрин эгаллаши шартлигини таъкидлаб, болаларнинг оғир касалликларини эрта аниқлаш ҳамда даволашда халқаро ҳамкорликни кенгайтириш доирасида "Самарқанд платформаси"ни амалий мулоқот механизми сифатида шакллантиришни таклиф этган.

ЖССТ бош директори Тедрос Адҳаном Гебрейесус мукофотни топширар экан: "Муҳтарам Биринчи хоним! Сиз бутун дунёда болалар, айниқса, онкологик касалликлар билан курашаётган болалар манфаатлари йўлида чинакам курашчи, ҳар бир боланинг таълим олиш ва соғлом ҳаёт кечириш ҳуқуқининг ҳимоячисисиз", — дея алоҳида эътироф этган.

Аввалроқ Президент Шавкат Мирзиёев Қашқадарё вилоятига ташрифи чоғида умумий қиймати 6 миллиард доллардан зиёд бўлган 161 та янги лойиҳани ишга туширганди ва қурилишига старт бериб ўтган эди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...