Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2024/2025 ўқув йилида олий таълим муассасаларига 381,7 минг нафар талаба қабул қилинган. Бу кўрсаткич 2020/2021 ўқув йилига нисбатан 2,2 баробарга ошган.
Уларнинг 196,7 минг нафарини қизлар, 185 минг нафарини ўғил болалар ташкил этади. Шу тариқа, олий таълимда қизлар етакчилик қилаётгани кузатилмоқда.
Қабул қилинган талабаларнинг ҳудудлар кесими:
Тошкент шаҳри – 155,2 минг
Бухоро вилояти – 31,5 минг
Қашқадарё вилояти – 28,8 минг
Тошкент вилояти – 22,7 минг
Самарқанд вилояти – 21,2 минг
Фарғона вилояти – 20,7 минг
Сурхондарё вилояти – 16,8 минг
Хоразм вилояти – 16,8 минг
Наманган вилояти – 16,1 минг
Қорақалпоғистон Республикаси – 18,6 минг
Андижон вилояти – 12,5 минг
Навоий вилояти – 9,2 минг
Жиззах вилояти – 6,3 минг
Сирдарё вилояти – 5,3 минг
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонни таълим олиш учун танлаётганлар кўпайиб бораётгани хақида хабар бергандик. Хорижий талабалар сонининг ҳам ўсиши давом этмоқда.

Изоҳлар мавжуд емас