Загрузка
Загрузка
Ўзбекистонда органлар трансплантацияси соддалаштирилади. Эндиликда  нафақат қариндошлар, балким исталган киши донор бўлиши мумкин
Жамият

Ўзбекистонда органлар трансплантацияси соддалаштирилади. Эндиликда нафақат қариндошлар, балким исталган киши донор бўлиши мумкин

527
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Ўзбекистонда органлар трансплантацияси соддалаштирилади. Эндиликда нафақат қариндошлар, балким исталган киши донор бўлиши мумкин. Бу тўғрисида депутат Расул Кушербоевга ҳавола қилган ҳолда Batafsil.uz. мухбири хабар бермоқда. 

Унинг айтишича, мазкур тиббий жараённи соддалаштиришга қаратилган "Инсон аъзолари ва тўқималарининг трансплантацияси тўғрисида"ги қонун депутатлар томонидан кўриб чиқилган ва Сенатга юборилган. 

Ҳужжатга мувофиқ, эндиликда донор сифатида ўзидан аъзолари ва (ёки) тўқималарининг трансплантация учун олинишига ихтиёрий равишда, бепул асосда, нотариал тартибда тасдиқланган ёзма розилик берган инсон тушунилади.

Амалдаги қонунчиликда кўра эса донор - беморга трансплантация қилиш учун органлари, тўқималари ва (ёки) хужайраларини ўз ихтиёри билан бераётган инсон тушунилиб, у уч йилдан ортиқ никоҳда бўлган эр-хотинлар ва уларнинг олдинги турмушидан бўлган фарзандлари, тўғри ва ён тарафдан бўлган қариндошлари, шунингдек, ўгай ота, ўгай она, ўгай ўғил, ўгай қиз ва оила ҳақидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ фарзандликка олинган болалар тирик донор бўлиши мумкин эди.

Эндиликда, тартибга кўра, ҳужжат сенаторлар томонидан тасдиқланиши ва Ўзбекистон президенти томонидан имзоланиши лозим.

Эслатиб ўтамизки, сентябрь ойи ўрталарида Мирзиёев Молия вазирлигига трансплантологияни ривожлантириш, асбоб-ускуналар сотиб олиш ва зарур кадрларни тайёрлаш учун ҳар йили маблағ ажратишни топширганди.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...