Загрузка
Загрузка
Ўзбекистонда ҳозирча коронавирусдан ревакцинацияга рухсат йўқ. Бу  масалада  ЖССТнинг  муносабатига қаралади
Жамият

Ўзбекистонда ҳозирча коронавирусдан ревакцинацияга рухсат йўқ. Бу масалада ЖССТнинг муносабатига қаралади

691
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Ўзбекистонда ҳозирча коронавирусдан ревакцинацияга рухсат йўқ. Мазкур масалада ҳукумат Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг тавсияларига қарайди. Бу ҳақида Инновацион ривожланиш вазирлигига ҳавола қилган ҳолда мухбиримиз хабар бермоқда.

Санитария-эпидемологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғининг   ўринбосари Нурмат Отабековга иккита савол билан мурожаат қилинди:

  • Ўзбекистонда ревакцинацияга расман рухсат берилганми?

  • Агар реваксинацияга рухсат берилса, биринчи қабул қилингандан бошқа вакциналарни олиш мумкинми?

Бу саволларга Отабеков қуйидагича жавоб берди:

“Бунда аввало бир нарсани тушунишимиз керак, вакцинация нима, ревакцинация нима? Биз бирон бир касалликка қарши эмлаш жараёнини бошлаган ва якунлаган бўлсак, биз вакцинация қилинганмиз, эмланганмиз деган тушунчага эга бўламиз. Қачонки касаллик бир неча маротаба эмлашни талаб қиладиган бўлса, ревакцинация деган ибора қўлланилади. Лекин тиббиётда биринчи маротаба олган вакцинани вакцинация, кейинги эмлашни эса ревакцинация деб ҳам юритилади. Бир вакцина билан эмланиб орадан бироз муддат ўтгандан кейин бошқа вакцина билан эмланиш ҳақида ҳали ҳеч қанақа кўрсатма мавжуд эмас. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ҳам бирон бир кўрсатма бергани йўқ”, -деди у.

Унинг сўзларига кўра, яна битта жиҳат шуки, бир вакцина билан эмланиб, кейинги босқичларни бошқа вакциналар билан давом эттириш ҳақида ҳам ҳали тартиб ишлаб чиқилмаган. Бу ҳолат дунё тиббиётида гибрид вакцинация дейилади.

“Ҳозир ЖССТ бу ҳақида ўйлаяпти. Негаки, вакциналарнинг таъминотидаги узилишлар муаммоларнинг юзага келишига сабаб бўляпти. Шу нуқтаи назардан ҳадемай бу каби гибрид вакцинацияга ҳам рухсат берилса ажабмас. Кутилаётган рухсатга асосан қайси вакцинани қандай кетма-кетлик ва оралиқда, қай йўсинда эмлаш мумкинлиги ҳақида ҳужжат пайдо бўладиган бўлса, биз буни кенг жамоатчиликка маълум қиламиз ва барча тиббиёт ходимларига етказамиз”, -деди Отабеков.

Эслатиб ўтамизки, дунёнинг кўплаб мамлакатлари ревакцинацияни бошлаб юборган. Масалан Россия, АҚШ, Германия, Исроил ва бошқа давлатларда. Ўртача ревакцинация охирги эмлашдан кейин 6 ой ўтгач амалга оширилади. Шу билан бирга, охирги марта олган вакцинадан фойдаланиш шарт эмас.

Масалан, россиялик машҳур сиёсатчи Владимир Жириновский тўрт хил вакцина ("Спутник V", "Спутник лайт", "Спутник назальный" ва "Ковивак") билан олти марта эмланган.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...