Ўзбекистон, Тошкент –Batafsil.uz ЯА. Ўзбекистонда яқин йилларда Президент университетини ташкил этиш режалаштирилган. Бу ҳақида Batafsil.uz мухбири хабар қилмоқда. Ахборотлаштириш ва оммавий коммуникациялар агентлигида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги раҳбарияти, олий таълим муассасалари ректорлари иштирокида бўлиб ўтган матбуот анжуманида бу тўғрисида эълон қилинди.
Президент университетининг тузилиши 2030 йилгача Олий таълим тизимини ривожлантириш Концепциясида назарда тутилган. Университет мустақил фикр, замонавий билим ва кўникмаларга эга, юқори малакали ва профессионал кадрларни тайёрлаш борасида етакчи таълим ва илмий марказига айланади. Шунингдек, Президент мактабида кредит-модуль тизимини жорий қилиш белгиланган.
Эслатиб ўтамиз, илгарироқ давлатимизда Президент мактаблари ташкил қилинган эди.
Изоҳлар мавжуд емас