Загрузка
Загрузка
Ўзбекистонда рангли  металл топшириш эвазига  қанча  даромад топиш мумкин?
Жамият

Ўзбекистонда рангли металл топшириш эвазига қанча даромад топиш мумкин?

1515
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА.Кейинги икки йилда  Ўзбекистонда тахминан 40 минг тонна  рангли металл парчалари тўпланган.  “Ўзиккиламчиранглиметалл” матбуот  хизмати  берган маълумотга кўра,  жисмоний  шахлар учун  парчаларни  топшириш борасида янги имкониятлар яратилганлиги туфайли мазкур кўрсаткичларга эришилган. Илгари  оддий фуқаролардан  фақатгина автомобиль  аккумуляторларини  қабул қилишга рухсат берилган эди.

Натижада  аҳоли томонидан топширилган  парчалар  миқдори корхоналар кўрсаткичлари билан деярли тенглашди. Эндиликда  кишилар нафақат  машиналарнинг  эски эҳтиёт қисмлари,  балки  фойдаланишда бўлган  маиший техникани ҳам топширишмоқда. 

Экспертларнинг фикрича, рангли металл  чиқиндиларининг  юзага келиши узлуксиз жараён ҳисобланади. Шунинг учун аҳолида парчаларни махсус қабул  қилиш шаҳобчаларига топшириш маданиятини шакллантириш бўйича давлат даражасидаги вазифа  долзарб  аҳамият касб этмоқда.  Бу борадаги айни вазият эса  аксинча- одамлар  металл  парчаларини  оддий чиқиндихоналарга  ташлаб,  бунинг эвазига  яхши  даромад олиш мумкинлигини  эсдан чиқаришмоқда.

“Ўзиккиламчиранглиметалл” вакиллари қайд этишича,  2018 йилда Ҳукуматнинг рангли ва қора металл чиқиндилари ва парчаларидан фойдаланишни такомиллаштириш  бўйича қабул қилинган қарори фуқаролар  томонидан рангли металл  топшириш жараёнига туртки бўлди. Мазкур ҳужжат доирасида катта маркетинг  кампанияси ўтказилиб, натижада кишилар алданмаслиги ва қабул қилиш шаҳобчаларида аниқ нархда металл топширишлари мумкинлигига амин бўлишди . 

“Ҳозирда биз рангли металлнинг барча турлари  бўйича пул тўлаш борасида чет эллик  харидорлар билан рақобат қила оламиз. Бугунда  бу бозор жараёни ҳисобланиб, биз коньюктурага боғланганмиз. Бутун дунё бўйлаб эса  бу жараён  ягона тренд бўйича  ривожланиб бормоқда. Шуни яхшилаб англаш керакки, парчалар  биз учун фақатгина  хом-ашё эмас,  балким чиқиндиларни  тўплаш ва утилизация қилиш, давлатдан  рангли металларни олиб чиқишига қарши курашиш орқали экологик вазиятни яхшилашга  ҳам  ҳаракат қиляпмиз”, - -деб айтди “Ўзиккиламчиранглиметалл” корхонаси  ахборот-таҳлил бўлими бошлиғи Абдулатиф Ҳакимов.

Унинг  айтишича,  корхонада  рангли металларни йиғиш жараёни  “ҳозирлик кўриш”  деб айтилади. Бунга  тўплаш, ташиш ва қайта ишлаш киради. Хозирги кунда Ўзбекистоннинг ҳар-бир ҳудудида “Ўзиккиламчиранглиметалл” корхонаси  қабул шаҳобчалари фаолияти юритмоқда. Жойларда  қабул қилувчи,  оператор ва  шаҳобча бригадиридан иборат яхлит жамоат  ишламоқда. 

“Рангли металлага  10дан ортиқ  металл турлари  кириб, уларнинг  барчаси тегишли турларга бўлинади.  Масалан, алюминий  31 та синф бўйича таснифланади ва ҳар-бирининг ўз нархи бор. Синф дегани нима? Бу –аввалом бор  металл сифати  ҳисобланиб, ундан нарх  келиб  чиқади”, - деб қўшимча қилди Ҳакимов.  Ҳозирда  синфидан келиб чиққан ҳолда  алюминийнинг бир килограми  5 -8 минг ,   мис 26-36 минг, жез – 17-22  минг, қўрғишон чиқиндиси 5.9  минг сўм туради.

Шу билан бирга,  пачаларнинг ифлосланганлигини ҳам эътиборга олиш зарур. Бунда  иккиламчи хом ашўейда  қурилиш  чиқиндилари, изоляция,  деталлар,  мой,  тупроқ,  намлик ва бошқаларнинг  борлиги ёки йўқлиги тушунилади. Бегона аралашмаларнинг  борлиги  бевосита  қабул қилиш шаҳобчаларида аниқланади. Шундай бўлсада,  рангли металлар парчаларидан яхши даромад олиш мумкин. 

Муқим шаҳобчалардан ташқари, 2018 йилдан бошлаб  барча ҳудудларда кўчма қабул қилиш шаҳобчалари фаолият юритмоқда.  Бу янгилик  ҳам Ҳукумат  томонидан қабул қилинган чоралар туфайли амалга оширилмоқда. Мавжуд  50 минивэнлар  аҳоли гавжум жойлар,  жумладан,  йирик бозорларда рангли металларни қабул қилиб келмоқда. Кўчма шаҳобчалар  томонидан  аккумуляторлар,  батарейкалар,  ошхона жиҳозлари,  мебель парчалари, электротехника ва бошқа буюмлар қабул қилинмоқда.  Тўпланган парчалар Тошкентдаги “Ўзиккиламчиранглиметалл” заводига етказилади. 

Таъкидлаш жоизки,  корхона иккинчи йил Рангли металл кунларини ўтказмоқда. Бундан  аҳоли,  шуниндек саноат корхоналари орасида  рангли  металл тўплаш ва топшириш сиёсатини  оммалаштириш мақсади кўзланган. 

“Агарда корхонада  жиҳозлар топшириш режаси мавжуд бўлиб, унинг таркибида рангли металлдан ташқари  қора металл ҳам бўлса,  демак мутахассис ва тегишли асбобларга эҳтиёж пайдо бўлади. Бу вазиятда  биз мутахассиларни жўнатамиз. (+99871) 207-00-30 телефон рақами орқали буюрма беришнинг  ўзи кифоя”, - деб тушунтирди Абдулатиф Ҳакимов. Унинг  айтишича, тўплаш учун рангли металлнинг  беш тури: алюминий, мис, жез, зангламас ва қурғошин қулай саналади. Айнан улар “Ўзиккиламчиранглиметалл”га келиб тушадиган  чиқиндилар  асосини ташкил этади. Ўз ўрнида  корхона уларни  хавфсиз қайта ишлаб, янги маҳсулот тайёрлаш учун маҳаллий ва хорижий  корхоналарга етказиб беради. 

Эслатиб ўтиш жоизки,  “Ўзиккиламчиранглиметалл” Марказий Осиёдаги қора металлни  тайёрлаш ва  қайта ишлаш, шуниндек рангли металлар  чиқиндиларига ихтисослашган ягона корхона саналади. 2018 йилда  корхонанинг  давлат улуши чет элнинг SFI Management Group компаниясига ишончли бошқарув асосида топширилган эди. 
Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...