Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Россиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси томонидан Batafsil.uz. янгиликлар агентлиги кўмагида Халқ бирдамлиги кунига бағишлаб “Россия-дўстона оила” мавзусида болалар расмларининг акцияси ўтказилмоқда.
Бу Россия ва МДҲ давлатларида ўтказилаётган минглаб акциялардан бири бўлади. Ундан мақсад - маданий, миллий ва диний тафовутларга қарамай, Россия кўпмиллатли ва кўпэлатли давлат экани, унинг халқи эса ягона эканлигини намоён этишдир.
Акциянинг мазмуни оддий – 5 ёшдан 14 ёшгача бўлган болалар “Россия-дўстона оила” мавзусига бағишланган расм юборишлари керак. Ишлар акция мавзусини, яъни Россия кўпмиллатли халқларининг бирлиги ва жипслилигини акс эттириш лозим. Тадбир якунига кўра, ғолиблар Россиянинг Ўзбекистондаги Элчихонаси ва “Россотрудничество”нинг ваколатхонаси томонидан эсдалик совғалар билан тақдирланади.
Акция 2021 йилнинг 27 сентябридан 4 ноябрига қадар давом этади. Расмлар 2021 йилнинг 27 сентябридан 15 октябригача тақдим этилиши шарт.
Юборилган расмлардан каталог тузилади ва унинг электрон версияси Batafsil.uz. сайтида эълон қилинади. Шунингдек, кейинчалик ишларни тўлиқ нашр этиш ва тарқатиш режалаштирилган. Хуллас, тасвирий санъат ихлосмандлари иштирокчиларнинг ишлари билан танишиш имкониятига эга бўлади.
Ишларга қўйиладиган талаблар:
Расм А4 форматида ва албатта горизонтал кўринишда бўлиши лозим.
Сканер қилинган расмни JPG форматида ва камида 1 МБ ҳажмда akciyapodrobnouz@yandex.com манзилига йўллаш сўралади.
Расм мавзусида боланинг фамилияси, исми, отасининг исми, ёши, шаҳри ва алоқа рақамларини кўрсатиш керак. Муҳими – расмнинг ўзида ҳеч қандай маълумот акс эттирилмайди.
Бу қандай байрам?
Халқ бирдамлиги куни 2005 йилдан бери 4 ноябь куни нишонланади. Бу байрам Дмитрий Пожарский ва Кузьма Минин бошчилигидаги қўшинлар 1612 йилда Москвани Польша босқинчиларидан озод қилган воқеалар муносабати билан нишонланади.
Нима учун байрам Халқ бирдамлиги куни деб аталади? Бунинг жавоби оддий - 1612 йилнинг 4 ноябрида Минин ва Пожарский халқ қўшинларининг аскарлари келиб чиқиши, дини ва жамиятдаги мавқеидан қатъи назар, бутун халқнинг қаҳрамонлиги ва бирлигини намоён қилишган.
Изоҳлар мавжуд емас