Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ўзбекистонда аҳолининг ўртача умр кўриш давомийлиги сўнгги ўттиз йилдан ортиқ вақт ичида 9 йилга ошди. Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йил якунига келиб бу кўрсаткич 75,4 ёшни ташкил этган.
Статистикага кўра, 1991 йилда мамлакатда ўртача умр кўриш давомийлиги 66,4 ёш бўлган. Кейинги йилларда мазкур кўрсаткич изчил ўсиб борган: 1995 йилда 69,1 ёш, 2000 йилда 70,8 ёш, 2005 йилда 71,8 ёш, 2010 йилда 73 ёш ва 2015 йилда 73,6 ёшга етган.
2020 йилда пандемия даври таъсирида ўртача умр кўриш давомийлиги 73,4 ёшгача бироз пасайган. Бироқ шундан кейин кўрсаткич яна ўсишни бошлаган.
Хусусан, 2024 йилда ўртача умр кўриш давомийлиги 75,1 ёшни ташкил этган бўлса, 2025 йил якунларига кўра бу рақам 75,4 ёшга етган. Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, бу 1991 йилга нисбатан қарийб 9 йиллик ўсишни англатади.

Изоҳлар мавжуд емас