Загрузка
Загрузка
Шавкат Мирзиёев оммавий ахборот воситалари вакилларини давлат мукофотлари билан тақдирлади
Сиёсат

Шавкат Мирзиёев оммавий ахборот воситалари вакилларини давлат мукофотлари билан тақдирлади

18
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ўзбекистон президенти матбуот ва сўз эркинлигини ривожлантириш, ахборот маконида миллий манфаатларни ҳимоя қилиш, ислоҳотларни ёритиш ва замонавий журналистика учун кадрлар тайёрлашга қўшган ҳиссаси учун бир гуруҳ журналистлар, блогерлар, муҳаррирлар, телеоператорлар, босма ва электрон оммавий ахборот воситалари ходимларини мукофотлаш тўғрисидаги фармонни имзолади.

Ҳужжатга кўра, бир қатор медиа соҳаси вакиллари кўп йиллик ҳалол меҳнати ва мамлакат ижтимоий ҳаётидаги фаол иштироки учун давлат мукофотлари билан тақдирланди.

"Меҳнат шуҳрати" ордени билан "Севимли" телеканалининг "Эслаб, эслаб" лойиҳаси бошловчиси Фарҳод Абдуллаев, Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси аъзоси Тўлқин Казакбаев, ОАВ учун контент тайёрлаш маркази етакчи мутахассиси Азиза Қурбонова ва "Бувайда кўзгуси" газетаси бош муҳаррири Азизахон Солиева тақдирланди.

"Дўстлик" ордени билан блогер Зуҳра Отабекова, ТАССнинг Ўзбекистондаги мухбири Валерий Бирюков, "Зарафшон" ва "Самаркандский вестник" газеталари катта корректори Рим Мустақимов, "Ишонч" ва "Ишонч-Доверие" газеталари бош муҳаррири ўринбосари Жаҳонгир Наханов, "Янги Ўзбекистон" газетаси мухбири Лутфулла Сувонов, "Ўзбекистон 24" радиоканали шарҳловчиси Шарафитдин Тўлегенов ва "Ўзбекистон 24" ижодий бирлашмаси телеоператори Дилшод Ширмуҳамедов тақдирланди.

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси спорт кўрсатувлари шарҳловчиси Муроджон Ризаев II даражали "Соғлом авлод учун" ордени билан мукофотланди.

"Соғлом турмуш" медали билан Xabar.uz Бухоро вилояти бўйича мухбири Лайло Ҳайитова тақдирланди.

Шунингдек, "Келажак бунёдкори" медали билан Kun.uz мухбири Шоҳруҳ Мажидов, Platina.uz ва Pinkod.uz лойиҳалари яратувчиси Равшанбек Мелиқўзиев ҳамда Sinchalak блог саҳифаси муаллифи Маҳлиё Тўлқинова тақдирланди.

"Шуҳрат" медали билан ЎзА фотомухбири Аъло Абдуллаев, ЎзА мухбири Икром Авалбоев, "Ўзбекистон 24" ижодий бирлашмаси муҳаррирлар гуруҳи бош муҳаррири Акбарали Аллаев, Маҳаллалар уюшмаси матбуот котиби Жобирхон Асқаров ҳамда "Yoshlar ТВ" телеканали ва "Нукус -FМ" радиоси бош муҳаррири Илҳамбек Атамуратов тақдирланди.

Шунингдек, "Daryo.uz" муҳаррири Нигорахон Аълоева, "Бир сафда" журнали муҳаррири Нодира Зокирова, Нурота туман ахборот-кутубхона маркази ахборот-библиография хизмати раҳбари Зебинисо Ибрагимова ва "Саодат" журнали мусаҳҳиҳи Махсума Иргашева ҳам мукофотланди.

Мукофотланганлар орасида "Менинг юртим" телеканали кино таҳририяти муҳаррири Бахтиёр Каримов, "Наво" телеканалидаги "Ёшла" ижодий бирлашмаси директори ўринбосари Одинахон Каримова, UzReport TV катта муҳаррири Дилафрўз Қулматова ва "Народное слово" газетаси муҳаррири Юлия Логвина ҳам бор.

Шунингдек, "Ўзбекистон тарихи" телеканали телеоператори Отабек Маҳмудов, Ғафур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи матбаачиси Нуриддин Мир-Ортиқов, HIT FM радиоси продюсери Миравзал Мирсодиқов ва Қурултой саҳифаси яратувчиси Нодирбек Нишонов ҳам медаллар билан тақдирланди.

Бундан ташқари, ОАВ учун контент тайёрлаш маркази етакчи мутахассиси Ҳасан Пайдаев, "Zo‘r TV" продюсери Тимур Салимов ва "Миллий" телеканали техник директори ўринбосари Ёқуб Юсупов мукофотларга сазовор бўлди.

Фармонда қайд этилишича, мукофотланганлар фуқароларнинг ахборот соҳасидаги конституциявий ҳуқуқларини таъминлаш, очиқлик ва ошкоралик тамойилларини мустаҳкамлаш, шунингдек, Янги Ўзбекистонда амалга оширилаётган демократик ислоҳотлар ва янгиланишларни кенг ёритишга муносиб ҳисса қўшган.

 


Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...