Загрузка
Загрузка
Самарқанд вилояти ҳокимининг ўқитувчилар учун ташаббуси баҳсларга сабаб бўлди
Ҳодисалар

Самарқанд вилояти ҳокимининг ўқитувчилар учун ташаббуси баҳсларга сабаб бўлди

27
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Самарқанд вилояти ҳокими Адиз Бобоев олий таълим муассасалари ректорлари билан учрашувда ҳар бир олийгоҳга шаҳардаги бир ёки бир нечта кўчани бириктириш ташаббусини илгари сурди. Бу воқеалардан сўнг Олий таълим вазирлиги расмий муносабат билдирди.

Ҳокимнинг таъкидлашича, олий таълим муассасалари ўзларига бириктирилган кўчалардаги ҳолатни мунтазам ўрганиб бориши керак. Бунинг учун ҳар куни бир нафар профессор-ўқитувчи ва бир нафар талаба кўчани пиёда айланиб чиқиб, йўлаклар, суғориш тизими, қуриб қолаётган дарахтлар, ёритиш тизими, ногиронлар учун шароитлар каби муаммоларни аниқлаши, улар бўйича "йўл харитаси" тайёрлаши лозимлиги айтилган.

Шунингдек, ҳоким куз мавсумида янги кўчатлар экиш, касалланган дарахтларни хатловдан ўтказиш, тартибсиз экилган дарахтларни қайта жойлаштириш ва буталарни ландшафт дизайни асосида шакллантириш ишларида ҳам олий таълим муассасалари иштирок этишини таклиф қилган.

Мазкур видеолавҳа ижтимоий тармоқларда кенг муҳокама қилиниб, кўплаб фойдаланувчилар бу ташаббус профессор-ўқитувчилар ва талабаларни ободонлаштириш ишларига мажбурий жалб қилишга олиб келиши мумкинлигини таъкидлаган.

Шундан сўнг Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги расмий муносабат билдирди. Вазирлик амалдаги қонунчиликка мувофиқ профессор-ўқитувчиларни уларнинг касбий фаолиятига алоқадор бўлмаган ишларга мажбурий жалб қилиш мумкин эмаслигини маълум қилган.

Қайд этилишича, "Педагог мақоми тўғрисида"ги қонун ҳамда Президентнинг 2018 йил 5 июндаги ПҚ–3775-сон қарори педагогларни хизмат вазифасига дахлдор бўлмаган ишларга жалб қилишни тақиқлайди. Вазирлик бундай талабларни бузган мансабдорлар қонунчиликда белгиланган тартибда, лавозимидан озод этишгача бўлган жавобгарликка тортилиши мумкинлигини эслатган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...