Загрузка
Загрузка
Венесуэладаги зилзилалар қурбонлари сони 235 нафарга етди
Дунё

Венесуэладаги зилзилалар қурбонлари сони 235 нафарга етди

16
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Венесуэлада содир бўлган икки кучли зилзила оқибатида ҳалок бўлганлар сони камида 235 нафарга етди. Мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, яна 4 300 дан ортиқ киши турли даражада жароҳат олган.

Зилзилалар 25 июнь куни мамлакат соҳиллари яқинида кетма-кет, орадан атиги 39 сония ўтиб содир бўлган. Биринчи ер силкиниши 7,2 магнитудада, иккинчиси эса 7,5 магнитудада қайд этилганди.

Табиий офат пойтахт Каракасда ҳам катта вайронагарчиликларга сабаб бўлган. Кўплаб бинолар қулаб тушган, аҳоли ваҳима ичида кўчаларга чиққан.
Расмийлар қутқарув ишлари тун-у кун давом этаётганини билдиргар. Харобалар остида яна кўплаб одамлар бўлиши мумкинлиги айтилмоқда.

Шунингдек, АҚШ Венесуэлага қутқарув ва гуманитар ёрдам кўрсатиш учун қўшимча куч ва воситаларни сафарбар қилган. Қидирув-қутқарув гуруҳлари жабрланган ҳудудларга юборилмоқда.

Мутахассислар ушбу офат Венесуэланинг замонавий тарихидаги энг ҳалокатли зилзилалардан бирига айланиши мумкинлигини таъкидламоқда.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...