Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Таниқли кинорежиссёр, Марказий Осиё кино санъатининг йирик намояндаларидан бири Бақо Содиқов Германияда вафот
этди. У 84 ёшда эди.
Бақо Содиқов 1941 йил 13 июлда Бухорода туғилган. Тошкент театр ва рассомлик санъати институти ҳамда Москвадаги Олий сценарийнавислик ва режиссёрлик курсларида таҳсил олган.
Унинг ижодий фаолиятининг асосий қисми "Тожикфильм" киностудияси билан боғлиқ бўлиб, "Адонис XIV", "Қуюн", "Орол", "Лой қушлар", "Жосус", "Муқаддас заминдаги Бухоро" ва "Биринчи бўлиш қийин" каби фильмлари халқаро кинофестивалларда юксак эътирофга сазовор бўлган.
Режиссёр 1988 йилда "Тожикистон хизмат кўрсатган санъат арбоби" унвони, 1993 йилда эса Абуабдулло Рўдакий номидаги Тожикистон Давлат мукофоти билан тақдирланган.
Бако Содиқов Марказий Осиё кинематографияси ривожига қўшган улкан ҳиссаси ва бетакрор ижодий мероси билан хотираларда қолади.

Изоҳлар мавжуд емас