Ўзбекистонда савдо мажмуаларини кинотеатрсиз  қуриш тақиқланади. Кинотеатрли савдо мажмуаларига ер майдони бепул берилади
Жамият

Ўзбекистонда савдо мажмуаларини кинотеатрсиз қуриш тақиқланади. Кинотеатрли савдо мажмуаларига ер майдони бепул берилади

72

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. 2021 йилнинг 1 июлидан бошлаб Ўзбекистонда савдо майдони 15 минг квадрат метрдан ортиқ бўлган янги қурилаётган савдо-кўнгилочар мажмуаларда камида уч юз ўринли кинотеатрлар ва камида тўртта кинозал қуриш мажбурий бўлади. Бу ҳақда Batafsil.uz.   мухбири хабар бермоқда.

Мазкур янгилик Ўзбекистон президентининг "Кино санъати ва кино саноатини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш ва соҳани давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармонида кўзда тутилган.

Ҳужжатда савдо марказларини кинотеатрлар билан қураётган тадбиркорларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари ҳам ўз аксини топган. Улар учун бир қатор имтиёзлар кўзда тутилган.

Масалан, республикамизнинг ҳар бир туман ва шаҳрида тадбиркорлик субъектларига камида учта кинотеатрли савдо-кўнгилочар мажмуалар қуриш учун 25 сотих ер майдони бепул ажратилади.

Шунингдек, 2024 йилнинг 1 январига қадар кино залларини муаллифлик ҳуқуқини ҳимоя қилиш имкониятини берувчи рақамли кино намойиш қурилмалари (DCP формати) билан жиҳозланганда, ушбу қурилмаларни сотиб олиш билан боғлиқ харажатларининг 50 фоизи, ҳар-бирининг нархи 50 миллион сўмдан ошмаган ҳолда   давлат бюджети ҳисобидан қопланади.

Шунингдек, ҳужжатда Агентлик буюртмаси асосида ишлаб чиқарилган миллий фильмлар ташкил этилган кинотеатрлар фаолиятининг дастлабки уч ойи давомида намойиш этиш учун бепул бериш кўзда тутилган.

Эслатиб ўтамизки, бугун маълум бўлишича "Ўзбеккино" Миллий агентлиги Ўзбекистон кинематография агентлиги деб номланган.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг



Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0



0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


USER_ID and USER_SESSION_ID undefined

Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+