Загрузка
Загрузка
Ўзбекистонда сентябрь ойидан грипп ва пневмонияга қарши эмлаш бошланади
Жамият

Ўзбекистонда сентябрь ойидан грипп ва пневмонияга қарши эмлаш бошланади

1561
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Коронавиурсга қарши кураш штаби аъзоси Рустам Икромовга ҳавола қилган ҳолда мухбиримиз маълум қилишича, Ўзбекистонда сентябрь ойидан грипп ва пневмонияга қарши эмлаш бошланади.

Унинг айтишича, куз-қиш пайтида Ўзбекистонда эпидемиологик авж олишнинг олдини олиш учун грипп ва пневмонияга қарши эмлаш марказлари ташкил этилмоқда.

«Бу шифокорлар тилида микст-инфекция дейилади яъни қўшилиб касаллик чақириши мумкин бўлган ҳолат кузатилиши мумкин. Грипп ва пневмония чақирувчи вирусли касалликларни коронавирус билан биргаликда келиши вирусни кучайишини ва бундан ҳам оғирроқ даражага олиб келишини тахмин қилиш мумкин», – деди у Тошкентда бўлиб ўтган брифингда.

Унинг сўзларига кўра, айни кунларда грипп ва пневманияга қарши эмлаш учун ҳукумат даражасида керакли чора-тадбирлар олиб борилмоқда. Масалан, вакциналарни четдан олиб келиш ва жойларда эмлаш пунктларини ташкил қилиш ишлари юзасидан чора-тадбирлар ишлаб чиқилган. Бу ишлар сентябрь ойидан бошланади.

Эслатиб ўтамизки, аввалроқ Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов Ўзбекистонда кузда инфекциялар тарқалишининг олдини олиш мақсадида мавсумий касалликларга қарши эмлашларни харид қилиш ўз ниҳоясига етаётгани ҳақида айтган эди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...