Загрузка
Загрузка
Ўзбекистонда синов тариқасида  онлайн-поликлиника ишга туширилди
Жамият

Ўзбекистонда синов тариқасида онлайн-поликлиника ишга туширилди

2161
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Ўзбекистонда рус ва ўзбек тилларида ишлайдиган “Шифокордан сўранг” электрон поликлиника ишга туширилди. Бу ҳақида Соғлини сақлаш вазирлиги маълумотларига асосланган ҳолда мухбиримиз хабар қилмоқда.

Ушбу хизматдан фойдаланиш учун www.askdoctor.uz веб-сайтида кириш ва рўйхатдан ўтиш, алоқа учун маълумотларни киритиш ва телефон рақамини тасдиқлаш лозим бўлади. Сўнгра тегишли йўналиш бўйича шифокор ва қулай бўлган алоқа усулларидан (чат, аудио ёки видео) бирини танлаш лозим.

“Олдиндан ёки мулоқот пайтида анкеталар, касалхонадан чиққанлиги тўғрисидаги ҳужжатлар, яъни, шифокорга тавсияларни тайёрлашда ёрдам берадиган маълумотлар тасвирини юклаш мумкин. Маълум вақт ўтишидан сўнг, телефонингизга тавсия ёзилгани тўғрисидаги хабар келиб, уни сайтдаги шахсий кабинет орқали юклаб олиш мумкин. Таъкидлаш жоизки, лойиҳа мақсадидан келиб чиққан ҳолда, онлайн маслаҳатлар фақат тавсия характерига эга.Чунки шифокор масофадан туриб, таҳлил олиш, ҳарорат, босим ва пульсни ўлчаш каби ҳаракатларни амалга ошира олмайди», -дея таъкидламоқда вазирлик.

Ушбу хизматдан Ўзбекистон Республикасининг ҳар-бир фуқароси фойдаланиш имкониятига эга бўлиб, карантин тадбирлари даврида мутлақо бепул. Хизматдан фойдаланиш учун махсус дастурларни ўрнатиш талаб этилмайди ва Интернет браузерига эга ҳар қандай қурилма (смартфон, планшет, ноутбук, компьютер) орқали фойдаланиш мумкин. Браузер созламаларида сайтнинг микрофон ва веб-камера қурилмаларидан фойдаланишига рухсат берилишига алоҳида аҳамият бериш лозим.

Сифат ва хавфсизлик борасида сўз кетадиган бўлса, онлайн поликлиниканинг барча мутахассислари Соғлиқни сақлаш вазирлигида қўшимча синовдан ўтган юқори малакали шифокорлар (шу жумладан, профессорлар) ҳисобланади. Тез орада уйда бўлган ва тиббий маслаҳатларни тақдим этиш учун техник имкониятга эга шифокорларни ҳам жалб қилиш функцияси ишга туширилади.
Бундан ташқари, сайтда мақолалар, тавсиялар ва тиббий энциклопедия ҳам мавжуд бўлиб, шифокор билан онлайн маслаҳатлашувдан олдин ўзингизни қизиқтирган саволларингизга жавоб топишингиз мумкин.

“Мамлакатимиздаги ноқулай санитария-эпидемиологик вазият даврида шифокорлар маслаҳати бепул эканлигини инобатга олиб, шифокорлар билан мулоқот сўзлашув маданиятига риоя қилган ҳолда, ҳақорат ва таҳдидларсиз ўтиши лозим. Шуни билингки, онлайн маслаҳат тўлиқ даволаниш ҳисобланмайди. Зарур ҳолда шифокор-консультант тез ёрдам чақириши ёки шифокор кўригига йўналтириши мумкин”, - деб таъкидланмоқда вазирлик берган маълумотда.

Лойиҳа қисқа фурсатларда ишга туширилиб, маълум бир муддат синов тариқасида фаолият юритади. Шу боис, техник носозликлар юзага келиши ва матнда хатоликлар кузатилиши мумкин. Бундан ташқари, айни пайтда шифокорлар сони кам бўлганлиги боис мурожаатчилар кўпайиб, консультантлар банд бўлган ҳолатда маълум вақтдан сўнг қайта мурожаат қилиш тавсия этилади.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...