Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Ўзбекистонда совуқ об-ҳаво ва қор кутилмоқда. Бу ҳақда Ўзгидромет маълум қилади.
"17-20 март кунлари Ўзбекистон ҳудудига Эрондан илиқ ва нам ҳаво массаси, ортидан шимолдан совуқ ҳаво бостириб келиши кутилмоқда. 17-18 март кунлари республиканинг аксарият ҳудудида ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. 18 март куни айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, унинг қорга айланиши кутилмоқда", - дея таъкидлашмоқда синоптиклар.
17 март куни Бухоро ва Навоий вилоятларида кучли ёмғир ёғади, 18 март куни Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Қашқадарё, Сурхондарё, Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларининг айрим жойларида ҳам кучли ёмғир бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, баъзан кучли бўлиши кутилмоқда.
17-18 март кунлари республиканинг айрим ҳудудларида шамол тезлиги 15-20 м/с гача бўлади. Хусусан, 17 март куни Жиззах ва Сурхондарё вилоятларида шамол тезлиги 22-27 м/с, 18 март куни Сурхондарё, Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида 22-27 м/с гача эсади.
19-20 март кунлари кечаси ҳаво ҳарорати 0-3 даража илиққача пасаяди, Бухоро, Навоий, Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларининг айрим жойларида 1-2 даражагача совуқ тушиши мумкин.
19-20 март кунлари Қорақалпоғистон ва Хоразм вилояти ҳамда чўл зонасида совуқ 3-6 даражагача кучаяди, Қорақалпоғистоннинг шимолида 7-10 даража совуқ бўлади.
Изоҳлар мавжуд емас