Загрузка
Загрузка
Ўзбекистонда стипендия тайинлаш тартиби яна ўзгаради.  “Аълочи”  ва  “уччи” тизимига қайтиш  режалаштирилган
Жамият

Ўзбекистонда стипендия тайинлаш тартиби яна ўзгаради. “Аълочи” ва “уччи” тизимига қайтиш режалаштирилган

833
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Депутат Расул Кушербаевнинг сўзларига ҳавола қилган ҳолда мухбиримиз маълум қилишича, Ўзбекистонда ОТМ талабаларига стипендия тайинлаш қоидалари яна ўзгариши мумкин.

Унинг айтишича, яқинда Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов билан талабаларга стипендия тайинлаш тартиби бўйича ҳукумат қарори лойиҳасини муҳокама этган.

“Кўпчилик талабаларнинг мурожаатларини инобатга олган ҳолда билдирилган таклифлар ҳам лойиҳада акс эттирилиб, ушбу қарор қабул қилиниши билан аълочи, фаол, беш баҳога ўқиётганлар илгаригидек юқори, тўртга ўқиётганлар эса ўз номи билан тўртлик, уч баҳога ўқиганлар эса учлик стипендия олиши кутилмоқда. Оддий айтганда, ҳар ким ўз интилиши ва изланишига қараб стипендия олади”,- деб ёзмоқда депутат ўзининг Facebookдаги саҳифасида.

Шу билан бирга, депутатнинг айтишича, лойиҳада яна бир қатор яхши янгиликлар мавжуд бўлиб, улар ҳақида қарор қабул қилингач билиб олиш мумкин.  

“Насиб бўлса ҳужжат тез кунларда қабул қилинади” – дея у фикрини якунлаган.  

Эслатиб ўтамиз, 2019-2020 ўқув йилида давлат олий таълим муассасаларида талабанинг ўзлаштиришидан қатъий назар бир хилдаги стипендия белгиланди.

Бюджет ва тўлов-шартнома асосида ўқиётган талабалар учун стипендия миқдори 400 минг сўмни ташкил этди. Бундан ташқари, олинган баҳолар стипендия миқдорига таъсир кўрсатмайди. Бюджет асосида ўқиётган талабалар 30% фанлар бўйича 3 баҳо оладиган бўлса, стипендиядан маҳрум этилади.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...