Загрузка
Загрузка
Ўзбекистонда табиат муҳофазаси  қонунчилигининг бузилиши бўйича фото ва видео учун пул тўланади
Жамият

Ўзбекистонда табиат муҳофазаси қонунчилигининг бузилиши бўйича фото ва видео учун пул тўланади

594
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Мухбиримиз хабар беришича, Ўзбекистонда табиат муҳофазаси қонунчилигининг бузилиши бўйича фото ва видео учун пул тўланади. Мазкур чора президентнинг “Маиший ва қурилиш чиқиндилари билан боғлиқ ишларни бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида кўзда тутилган.

Ҳужжатга мувофиқ, 2021 йилнинг 1 январидан бошлаб,

- аҳоли томонидан Давлат экология қўмитасининг Интернет тармоғидаги махсус ахборот тизимига юборилган экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиатдан фойдаланиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар ҳақидаги фотосуратлар ва видеоёзувлар Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда белгиланган тартибда кўриб чиқилади;

- ҳуқуқбузарлик ҳолатлари тўғрисидаги фотосуратлар ва видеоёзувларни юборган шахслар ҳуқуқбузардан ундирилган жарима миқдорининг ўн беш фоизи миқдоридаги пул мукофоти билан рағбатлантирилади;

- ҳуқуқбузарлик ҳолатлари тўғрисида юборилган фотосуратлар ва видеоёзувлардаги ҳуқуқбузарларнинг шахсини аниқлаш Давлат экология қўмитасининг ҳудудий органлари сўровига асосан ички ишлар органлари томонидан амалга оширилади;

- ҳуқуқбузарлик ҳолатлари тўғрисидаги фотосуратлар, видеоёзувлар ва хабарларни тақдим этган шахслар тўғрисидаги маълумотларнинг ошкор этилишига йўл қўйилмайди.

Давлат экология қўмитасига 2021 йил 1 январга қадар барча ҳудудлардаги аҳолига атроф-муҳит, шу жумладан, маиший ва қурилиш чиқиндилари билан боғлиқ ишлар ҳолати устидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш имконини берувчи, бу борадаги ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги фото ва видео материалларни жойлаштириш имкониятига эга бўлган Интернетдаги махсус ахборот тизимини яратиш ҳамда ҳар бир хабар берилган ҳолат бўйича тезкор чоралар кўриш тизимининг жорий қилинишини таъминлаш топширилган.

Бундан ташқари, қўмита чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга оширишда экологик тарбия ва тарғиботни самарали ташкил этиш ҳамда жамоатчилик экологик назоратини амалга оширишда фуқаролар, нодавлат нотижорат ташкилотлар ҳамда оммавий ахборот воситалари билан яқиндан ҳамкорлик қилиши лозим бўлади.

Яна бир муҳим йўналиш шундан иборатки, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги билан биргаликда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан экологик назоратнинг жамоатчи инспекторлари тизимини шакллантириш ишларини мувофиқлаштирилади.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...