Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Ўзбекистонда талабаларга уй-жойни ижарага берувчи шахсларни даромад солиғидан озод қилиш режалаштирилган. Бу ОТМларда таҳсил олаётган йигит-қизлар учун ижара ҳаққини камайтириш имконини беради. Бу ҳақда мухбиримиз хабар қилмоқда.
Бу Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритишни назарда тутган қонун лойиҳасида акс этмоқда. Бу лойиҳа Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар порталида жамоатчилик муҳокамасига қўйилган.
Жумладан, 378 - модда (солиққа тортилмайдиган даромадлар)ни 19-банд ("солиқ тўловчиларнинг талабаларга уй-жойни ижарага беришдан олган даромадлари солиққа тортилмайди") билан тўлдириш кўзда тутилган.
Бундан ташқари, 421-модда (солиқ имтиёзлари)ни тўлдириш режалаштирилган. Қонун лойиҳаси муаллифлари 18 ёшдан 23 ёшгача бўлган етим болалар ва ота-она қарамоғисиз қолган болаларга тегишли бўлган мулкни солиққа тортишдан озод этилишини таклиф қилишган.
Аввалроқ Шавкат Мирзиёев фарзандлари хусусий болалар боғча ва мактабларга борадиган ота-оналар учун солиқ имтиёзларини жорий этишни таклиф қилган эди.
Изоҳлар мавжуд емас